Tesla атиги ярим сония учун $2000 сўраяпти!

  •   DiMaX
  •  1316
  •  28.09.2020 17:55

Tesla атиги ярим сония учун $2000 сўраяпти!

Кўпинча Tesla компаниясини «автомобилсозлик оламидаги Apple» деб аташади ва бу бежиз эмас. Уларнинг бизнесга ёндашуви кўп жиҳатдан ўзаро ўхшаб кетади ва электрокар ишлаб чиқарувчи буни яна бир бор исботлади.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Cyberphone – электромобиль билан iPhone чатишмаси! (+видео)

Илон Маск компаниясининг Tesla Model Y Dual Motor AWD русумли электрокари турган жойидан тезлигини 100 км/соатга етказиш учун 4,8 сониягина вақт сарфлайди. Tesla шу кунларда бу машина учун Acceleration Boost номли янги опцияга эга прошивка чиқарди. Уни ўрнатиб олгач, мазкур кўрсаткични 4,3 сонияга туширишга эришилади.

Лекин шуниси борки, мана шу кичик тезланиш учун Tesla кўп ҳам эмас, оз ҳам эмас – икки минг АҚШ доллари миқдорида тўлов белгилаган! Иштаҳаси чакки эмас-а?

Аслида эса вазият янада қизиқ: Tesla Model Y Dual Motor AWD моделида шу имкониятлар ўзи аввалдан мавжуд. Бироқ ишлаб чиқарувчи уларни дастурий таъминот даражасида чеклаб қўйган. Икки минг долларлик янги опция эса шу чекловни олиб ташлашдан иборат, холос.

ЎҚИНГ: Lucid Air электромобили Tesla’нинг барча рекордларини бир пул қилди! («жонли» видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!