Tesla автопилоти камикадзелик қилиб, салондаги икки кишини ҳам ёндириб ўлдирди

  •   DiMaX
  •  1120
  •  19.04.2021 17:12

Tesla автопилоти камикадзелик қилиб, салондаги икки кишини ҳам ёндириб ўлдирди

Биз аввалроқ Tesla Model 3 электрокари ўз-ўзидан тезлигини ошириб, ҳайдовчини ҳам портлатиб юборгани ҳақида ёзган эдик. Ўтган шанба – 17 апрель куни Хьюстонда (АҚШ) шунга ўхшаш яна бир автоҳалокат юз берган.

ЎҚИНГ: Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирди» (+видео)

2019 йилги Tesla Model S электромобили автопилот режимида ҳаракатланиб кетаётиб, дарахтга бориб урилган. Портлашдан юзага келган ёнғинни ўчиргач, унинг ичида икки нафар йўловчи ҳалок бўлгани аниқланган. Уларнинг бири олд қатордаги йўловчи ўриндиғида, иккинчиси эса салоннинг орқа қисмидаги диванда кетаётган экан. Яъни, электрокар рулида ҳеч ким бўлмаган – у Tesla автопилоти бошқаруви остида бўлган.

Tesla ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ бермаган; айтиш керакки, кейинги пайтларда мазкур компания электромобилларида бу каби ҳолатлар кўпроқ учрамоқда. Ҳозир ишлаб чиқарувчи ўз машиналарида ярим автоматик бошқарув тизимини қўлламоқда. Шу билан бирга, тўлиқ автоматик ҳайдаш тизимини кўп сонли мижозлар учун жорий этувчи янгиланган дастурий таъминотни тарқатишга тайёргарлик кўрмоқда.

Илон Маск январь ойида, бу йил компания автомобиллари мустақил тарзда ҳаттоки ҳайдовчи бошқарганидан ҳам хавфсизроқ юра оладиган бўлишини айтиб мақтанган эди. Лекин фактлар бунинг аксини кўрсатмоқда.

ЎҚИНГ: ШОК ВИДЕО: Tesla электрокари қабристонда арвоҳни «кўриб» тўхтади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!