Tesla бир кунда нақ $50 миллиардга қимматлади!

  •   DiMaX
  •  349
  •  06.04.2021 13:15

Tesla бир кунда нақ $50 миллиардга қимматлади!

Куни кеча биз Tesla компанияси бирорта Model S ёки Model X чиқармасдан ҳам савдода рекорд ўрнатгани ҳақида ёзгандик. Ўша ҳисоботдан сўнг компания акциялари нархи бирданига кўтарилиб кетган.

ЎҚИНГ: «Йўлни бўшат, Tesla!» – илк «қуёш» автомобили ишлаб чиқилди

Акциялар бир кундаёқ 8 фоизга қимматлаб, ой давомидаги максимум кўрсаткичга етган. Шунинг натижасида электрокарлар бозорининг лидери бўлмиш Tesla компаниясининг бозор қиймати ҳам 50 миллиард долларга ошган.

Ҳозир бутун дунёда кузатилаётган микросхемалар етишмовчилиги автомобилсозлик соҳасига ҳам зарба берган. Шунга ва кучайиб бораётган рақобатга қарамасдан, Tesla барибир бу йилнинг илк чорагида ҳам тахминан ўтган йилнинг сўнгги кварталидаги миқдорда электромобил ишлаб чиқаришга эришган.

Компания капитализацияси ошуви ортидан унинг раҳбари Илон Маск бойлиги ҳам кўпайиб бормоқда. Умуман олганда, сўнгги бир йил мобайнида унинг сармояси саккиз баравардан кўпроққа ошган!

ЎҚИНГ: Илон Маск шунчаки бош директор эмас – энди у расман «техноқирол» бўлди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.