Tesla бирорта Model S ёки Model X чиқармасдан ҳам савдода рекорд ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  320
  •  03.04.2021 11:54

Tesla бирорта Model S ёки Model X чиқармасдан ҳам савдода рекорд ўрнатди!

Электрокарлар бозорининг лидери бўлмиш Tesla компанияси 2021 йилнинг биринчи чорагида автомобиллар ишлаб чиқариш ва сотишга доир ҳисоботини эълон қилди. Илон Маск ташкил қилган ушбу корхонанинг ўтган кварталдаги фаолиятида қизиқ ҳолатга гувоҳ бўлиш мумкин.

ЎҚИНГ: Илон Маск шунчаки бош директор эмас – энди у расман «техноқирол» бўлди!

Tesla мазкур ҳисобот даврида жами 180 338 та автомобил ишлаб чиқарган ва ундан кўпроқ – 184 800 донасини харидорларга етказиб берган. Бу кўрсаткичлар компания учун чорак бўйича рекорд ҳисобланади. Йиллик савдолар ифодасига кўра, Tesla электромобиллар савдоси икки каррага ошган, квартал кесимида эса – атиги 2 фоизга ўсиш кузатилмоқда.

Лекин қизиғи шундаки, Tesla оммабоп Model S ҳамда Model X машиналаридан 2021 йилнинг илк кварталида бирорта ҳам ишлаб чиқармаган. Аммо шу моделлардан жами 2020 донасини сотишга эришган – улар ўтган йилнинг охирларида тайёрланган эди.

Ушбу иккита русумдаги электромобилга талаб пасайганини эса иккита омил билан изоҳлашмоқда: аввало, яқинда уларнинг янгиланган версиялари намойиш этилган ва савдога энди чиқарилади. Иккинчи сабаб эса бутловчи қисмлар етишмаслиги боисдан Tesla заводларидан бири вақтинча ёпилганлигидир.

ЎҚИНГ: Tesla ҳали сотувга чиқармаган электромобил йўлда «қўлга тушди» («жонли» видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!