Tesla «дамини олсин!» – Mercedes-Benz рекордчи электромобилни эълон қилди

  •   DiMaX
  •  6212
  •  09.10.2020 14:04

Tesla «дамини олсин!» – Mercedes-Benz рекордчи электромобилни эълон қилди

Электрокарлар оламида Tesla етакчиси ва кенг оммалашгани бўлса-да, айримлар баъзан уникидан ҳам яхши моделлар чиқаришади. Масалан, яқинда Lucid Air электромобили Илон Маск компаниясининг барча рекордларини бир пул қилган эди.

ЎҚИНГ: Tesla энг бақувват электрокарининг рекордини видеода кўрсатди

Энди эса Mercedes-Benz компанияси ўзининг янги – Vision EQXX русумли электрокарининг тизерини эълон қилди. Унга кўра, мазкур машина аккумуляторининг битта тўла қуввати билан 1200 километрдан ортиқ йўл боса олади.

Аниқроғи – Mercedes-Benz расмий даъвосига кўра, Vision EQXX концепт-кари автономлиги Пекиндан то Шанхайгача бўлган йўлни босиб ўтишга етади. Бу икки шаҳар орасидаги масофа эса 1205 километрга тенг. Айтиш керакки, бунақа кўрсаткич ҳаттоки ички ёнув двигателига ҳамда катта ёнилғи бакига эга бўлган автомобилларда ҳам йўқ!

ЎҚИНГ: Ҳокимнинг ўғли 150 км/соат тезликда автомобиль ҳайдаб, TikTok’да жарималари билан мақтанди (видео)

Mercedes-Benz ушбу электромобилининг техник хусусиятларини ҳамда унда қўлланаётган технологияларни ошкор қилмаган. Маълум бўлгани шуки, компания бунда батареянинг ток сиғимини ошириш йўлини эмас, балки қувват тежаш технологияларини қўллаш йўли билан электрокар юриш захирасини оширмоқда.

Компаниянинг тадқиқотлар ва ишланмалар бўлими бошлиғи Маркус Шафер бу ҳақда шундай деган:

«Биз шу пайтгача дунёга маълум бўлган энг узоққа юра олувчи ва энг самарали электромобил яратишдек экстраординар вазифани ўз зиммамизга олиш учун муҳандисларимиз гуруҳини йиғдик».

Рекордчи бўлиши кутилаётган Vision EQXX электрокаридан ташқари, Mercedes-Benz яқин орада EQ сериясида бирданига олтита моделда янги автомобил тақдим этмоқчи. Хабарларга кўра, уларнинг битта қувват билан юирш масофаси 700 километргача боради.

ЎҚИНГ: Tesla энг арзон ва тўлиқ автоном электромобилини эълон қилди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!