Tesla директори Илон Маск бутун 2020 йил давомида олган маош кулгили – ноль доллар!

  •   DiMaX
  •  400
  •  14.08.2021 16:57

Tesla директори Илон Маск бутун 2020 йил давомида олган маош кулгили – ноль доллар!

Етакчи электромобилсоз – Tesla асосчиси ва бош директори Илон Маск ҳозирда сайёрамиздаги энг бадавлат кишилардан биридир. Лекин, машинасоз компаниянинг маълум қилишича, унинг раҳбари ўтган йили бу лавозимидан олган маош расман ноль долларга тенг!

ЎҚИНГ: Tesla Model X ҳақиқий танк билан куч синашди! («Жонли» видео)

Таққослаш учун келтириб ўтсак: 2019 йили Маск ушбу компаниясидан олган маош 23 760 долларга тенг бўлган. Tesla’дан таъкидлашларича, унда ҳар бир ходимнинг иш ҳақи бевосита унинг жамоадаги ролидан, меҳнат самарадорлигидан ва бозордаги рақобатбардошликдан келиб чиқиб белгиланади. 2019 йилнинг май ойидан Маскнинг шахсий илтимосига кўра, Tesla унга маош ажратишни тўхтатган.

Аммо маош олмаса-да, Илон Маск барибир Tesla’дан яхшигина даромад кўради – унинг асосий қисмини эса акциялар пакети ташкил этади. Шундай қилиб, гарчи расмий оклади бўлмаса-да, у дунёдаги энг юқори ҳақ олаётган директорлардан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда Илон Маскнинг сармояси $187,2 миллиардга баҳоланмоқда. Бойлиги бўйича ундан фақатгина Жефф Безос юқори – яқинда ўзи асос солган Amazon бош директорлигини тарк этгач, унинг бойлиги рекорд даражада ўсган.

ЎҚИНГ: Миллиардер ҳақида миллиардларга тенг фактлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.