Tesla дунёдаги энг тезкор автомобилни сота бошлади (+видео)

  •   DiMaX
  •  1037
  •  12.06.2021 16:08

Tesla дунёдаги энг тезкор автомобилни сота бошлади (+видео)

Электромобиллар дунёсидаги етакчи Tesla Model S Plaid электрик седанини шу йилнинг бошида тақдим этган эди. Илон Маск ушбу маҳсулоти ҳозирда серияли ишлаб чиқарилаётган автомобиллар орасида энг тезкори эканлигини яна бир бор таъкидлаган. Аввалроқ эса биз бунинг амалдаги исботи бўлган «жонли» видеони улашган эдик.

ЎҚИНГ: Илон Маск ҳаттоки McLaren P1 суперкарини енгган – дунёдаги энг тезкор автомобилнинг сотувга чиқиш кунини айтди

Tesla компанияси жаҳондаги энг тезкор автомобилнинг савдосини 3 июнда бошламоқчи эди, аммо унинг релизи бир ҳафтага кечикиб, электромобил 10 июнь куни сотила бошлади.

Tesla Model S Plaid электромобили бир марта қувватланиб, 630 километрга яқин йўл юриши мумкин, дея хабар бермоқда Kun.uz нашри. Ушбу электромобил икки сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади, унинг максимал тезлиги эса соатига 320 километрга етади.

Model S Plaid электрик седанининг базавий модификациясидаги нархи «атиги» 134 490 АҚШ долларига тенг. 10 июнь куни дастлабки 25 нафар харидор ўз электромобилини олди.

ЎҚИНГ: Дипломатия университетига кира олмаган қиз Tesla’га ишга кирди!