Tesla электромобили ҳайдовчини тириклай ёндириб юборди

  •   DiMaX
  •  2418
  •  26.10.2019 11:52

Tesla электромобили ҳайдовчини тириклай ёндириб юборди

Электромобилларни ички ёнув двигателидаги автомобиллардан кўра хавфсизроқ, дейишади, аммо унчалик эмас экан. АҚШнинг Жанубий Каролина штатида куни кеча Tesla электрокари иштирокида рўй берган ҳодиса ҳам бунга яққол далил бўлди.

ЎҚИНГ: «Бу сенга Тошкент эмас»: Рекордни расман қайд этмоқчи бўлган Tesla Model S пойга трассасида ишдан чиқди!

Washington Post нашрига кўра, 48 яшар Умар Аван (Omar Awan) ижарага олинган Tesla Model S электромобилини ҳайдаб кетаётиб, пальма дарахтига бориб урилган. Авария натижасида литий-ионли аккумулятори ёниб кетиб, машина салони олов ва тутунга тўлган.

Мазкур электрокарнинг эшиклари электроника ёрдамида бошқарилади ва уни ташқаридан бегона одам оча олмайди. Машина шикастланиши натижасида эшик бошқаруви ҳам ишдан чиққани учун, атрофига тўпланган одамлар ҳам, ҳайдовчининг ўзи ҳам уни оча олишмаган. Оқибатда Умар Аван куйиш ва димиқиш натижасида ҳалок бўлган.

Фожиа қурбонининг оиласи Tesla компаниясини судга берган; айбловда ёзилишича, ҳайдовчининг ўлимига автомобилнинг конструктив нуқсони сабаб бўлган. «Model S’нинг бу хусусияти автомобилни ажал қопқонига айлантирган», дейилади аризада.

Ёдингизда бўлса , аввалроқ Ўзбекистон президентининг куёви Тошкент кўчаларида автомашинани тезликни ошириб ҳайдагани ва бунинг учун ўз ихтиёри билан жарима тўлагани анча шов-шувларга сабаб бўлганди. Ушбу қоидабузарлик айнан Tesla автоуловида содир этилган бўлиб, унинг айни шу – Model S электромобили бўлиши эҳтимоли юқори.

ЎҚИНГ: Отабек Умаров ҳайдайдиган "Tesla" қандай автомобил?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.