Tesla энг арзон ва тўлиқ автоном электромобилини эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  1362
  •  23.09.2020 17:31

Tesla энг арзон ва тўлиқ автоном электромобилини эълон қилди!

Электрокарлар оламида етакчи бўлган Tesla компанияси ўзининг янги маҳсулотларига бағишланган Tesla Battery Day тадбирини ўтказди. Унда электрокарларга мўлжалланган ҳамёнбоп, лекин қувватли аккумулятор тақдим этилганидан ташқари, яна бир янгилик айтилди.

ЎҚИНГ: Lucid Air электромобили Tesla’нинг барча рекордларини бир пул қилди! («жонли» видео)

Компания раҳбари Илон Маск маълум қилишича, улар ҳозирда ўта арзон электрокар устида ишлашмоқда. «Tesla 25 000 долларлик рақобатбардош электромобил ишлаб чиқаради, шунингдек, у буткул автоном ҳам бўлади», дейди бизнесмен.

Умуман олганда, бу хусусда анчадан бери миш-мишлар тарқалган, бироқ уларда асосан Хитой бозори кўзда тутилиб келаётганди. У ердаги Tesla заводи кейинги пайтларда анча сермаҳсул, савдоси ҳам ўсиб бормоқда. Шу боисдан, арзон электрокарни биринчи навбатда Осиё ҳудуди учун тақдим этиш мантиқан тўғри ҳам

Бироқ Tesla Battery Day маросимидаги анонсга қараганда, арзон электромобил бутун дунё бозорига мўлжлланган. Ҳар ҳолда, уни Хитой ва АҚШда сотишлари аниқ. Компания бу янги моделини 2023 йили савдога чиқаришни режалаштирмоқда.

ЎҚИНГ: Alibaba’да ҳатто флагман смартфонлардан ҳам арзон электромобил сотиляпти! (+«жонли» видео)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.