Tesla энг бақувват электрокарининг рекордини видеода кўрсатди

  •   DiMaX
  •  1338
  •  25.09.2020 18:47

Tesla энг бақувват электрокарининг рекордини видеода кўрсатди

Куни кеча Tesla Battery Day 2020 тадбирида компания энг арзон электромобилининг анонсини берган эди. Шунингдек, Tesla ўзининг флагмани – Model S седанининг кучайтирилган, яъни уч моторли версиясини ҳам намойиш қилган.

ЎҚИНГ: Tesla раҳбари Илон Маск бир кунда 16,5 млрд долларидан айрилди!

Компания раҳбари Илон Маск сўзларига қараганда, Model S Plaid электрокарининг максимал тезлиги 321 км/соатни ташкил этади. Аккумуляторининг тўла қуввати билан у 836 километр йўл боса олади.

Tesla баёнотига кўра, янги электрокар ўз тезлиги бўйича ҳамда турган жойидан 100 км/соатгача тезланиши бўйича компания маҳсулотлари орасида рекорд кўрсаткичга эга. Буни амалда исботлаш учун, машинани пойга трассасида синаб, видеосини эълон қилишди:

Шимолий Калифорнияда жойлашган WeatherTech Raceway Laguna Seca пойга трассасида олиб борилган синовда бир давра айланиш учун Model S Plaid электромобилига 90 сония кифоя қилди. Яъни, у серияли тарзда ишлаб чиқарилувчи автомобиллар орасида энг тезкорларидан бири эканини исботлади.

Таққослаш учун келтириб ўтсак, электрик седан McLaren P1 суперкаридан тезкор чиқди, янги McLaren Senna моделидан эса атиги уч сонияга ортда қолди. Бироқ бу икки машинанинг нархи долларда етти хонали сонни ташкил этади, Tesla рекордчи электромобили эса улардан анча арзон. Базавий модификациядаги Model S Plaid нархи «атиги» 134 490 АҚШ долларига тенг.

ЎҚИНГ: Alibaba’да ҳатто флагман смартфонлардан ҳам арзон электромобил сотиляпти! (+«жонли» видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!