Tesla энг харидоргир иккита электрокарини арзонлаштирди

  •   DiMaX
  •  1257
  •  19.02.2021 13:24

Tesla энг харидоргир иккита электрокарини арзонлаштирди

Электромобиллар оламининг етакчиси ўзининг энг арзон – Model H (ёки Model 2) русумли автомобилини тайёрлаётганидан хабарингиз бор. Ҳозирча эса Tesla энг кўп сотилаётган иккита русумдаги маҳсулотининг нархларини пасайтирди.

ЎҚИНГ: 2020 йили энг кўп сотилган ўнта электромобил

Tesla ўзининг хит электромобиллари – Model 3 ҳамда Model Y нархларига ўзгартириш киритди. Уларнинг базавий модификациялари озроқ арзонлаштирилди, бироқ топ версияларининг нархлари ошди.

Бошланғич конфигурациядаги Tesla Model 3 Standard Range Plus машинаси олдин 38 000 доллар турар эди. Юриш захираси 420 километрлик, 96 км/соатлик тезликка 5,3 сонияда чиқа олувчи ушбу электрокар нархи энди (чегирма ва субсидияларни ҳисобга олмаганда) 37 000 доллар бўлди.

ЎҚИНГ: ШОК ВИДЕО: Tesla электрокари қабристонда арвоҳни «кўриб» тўхтади!

Аккумуляторининг қуввати 392 км юришга етувчи, 96 км/соатлик тезликка 5,3 сонияда чиқа оладиган Tesla Model Y Standard Range эса 2000 долларга арзонлашди. Унинг олдинги нархи 42 000 доллар эди, ҳозир эса бу электрик автомобилни 40 000 долларга олса бўлади.

Ўртача версиялардаги Model 3 ҳамда Model Y нархлари ўзгаришсиз қолган, лекин илғор версиялари аксинча – ҳар бири 1000 долларга қимматлашган. Яъни, Tesla Model 3 Performance (AWD) нархи 56 000 долларга чиққан бўлса, Tesla Model Y Performance (AWD) қиймати 61 000 долларга етган.

ЎҚИНГ: Отабек Умаров ҳайдайдиган "Tesla" қандай автомобил?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!