Tesla флагман хетчбеки бир ҳафтада нақ 5500 долларга арзонлашди!

  •   DiMaX
  •  764
  •  17.10.2020 10:09

Tesla флагман хетчбеки бир ҳафтада нақ 5500 долларга арзонлашди!

Илон Маск ташкил этган машинасоз компания яқиндгина ўз рекордини янгилаган эди. Энди эса у Model S электромобилининг нархини бир ҳафтада кетма-кет икки марта туширди!

ЎҚИНГ: Оддий фуқаро нега бирданига 27 дона Tesla электромобили сотиб олди?

Ўтган ҳафтанинг охирида Model S электрокари 3000 долларга арзонлаштирилиб, 71 990 долларлик нархда сотила бошлаган эди. Бироқ 15 октябрь куни Илон Маск ўзининг Twitter-аккаунти орқали унинг нархи янада пасайтирилганлигини эълон қилди.

Tesla Model S хетчбекининг базавий конфигурациядаги варианти учун компания энди 69 420 доллар сўрайди. Яъни, иккинчи арзонлатувда унинг нархини яна 2500 доллар туширишган – бир ҳафтада жами 5500 доллар!

ЎҚИНГ: Tesla энг бақувват электрокарининг рекордини видеода кўрсатди

Хўш, Tesla кўрсатаётган бунақа саховатнинг сири нимада, деб ўйлайсиз: нархнинг харидорга арзон кўриниши йирик сон – 70 000 доллардан пастроқ бўлишидами?

Унчалик эмас, гап рақобатда: маҳаллий бозорда унга жиддий рақиб – Lucid Motors компанияси пайдо бўлган. Унинг Lucid Air электромобили яқинда барча Tesla электрокарлари рекордларини бир пул қилган эди.

Хулласи калом, янги автомобилсоз куни кеча шу Lucid Air электрик седанининг нархини эълон қилди – федерал чегирмаларни ҳисобга олганда 69 900 доллар экан. Илон Маск эса ўзининг флагман хетчбеки – Model S ундан салгина бўлсаям арзонлиги билан харидорларни жалб этишини кўзламоқда.

ЎҚИНГ: Tesla «дамини олсин!» – Mercedes-Benz рекордчи электромобилни эълон қилди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!