Tesla ҳали ишлаб чиқарилмаган электрокарларини ҳам аллақачон сотиб тугатди!

  •   DiMaX
  •  358
  •  11.05.2021 12:19

Tesla ҳали ишлаб чиқарилмаган электрокарларини ҳам аллақачон сотиб тугатди!

Electrek ресурсининг ёзишича, Tesla электромобиллари айни пайтда жуда талабгир. Компания жорий йилнинг ярмигача, яъни – яна икки ойгача ишлаб чиқарилиши режалаштирилган машиналарнинг барчаси учун аллақачон олдиндан буюртма олиб қўйган.

ЎҚИНГ: Tesla’ни тарк этган дизайнер Cybertruck электропикапининг «махфий» интерфейсини видеода кўрсатди

2021 йилнинг биринчи кварталидаги Tesla дармадларига бағишланган телефон конференциясида бош директор Илон Маск компаниянинг электрик машиналарига талаб юқори эканини тасдиқлаган. Биринчи чоракдаги ютуқларини айтиб ўтгач, у электромобилларга талаб иккинчи кварталда янада ошганини таъкидлаган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Tesla жами 180 338 дона электромобил сотишга муваффақ бўлган. Иккинчи кварталда эса бу кўрсаткич рекорд даражага етиши кутилмоқда.

Tesla ҳозиргача Model S, Model 3, Model X, Model Y русумлардаги машиналарини бозорга тақдим этган. Лекин барчасидан арзон бўлиши кутилаётган Model 2 ёки Model H электромобилини 2022 йилдаёқ оммавий ишлаб чиқара бошлайди.

Илон Маск компанияси учта русумдаги маҳсулотини расман намойиш қилган, лекин савдосини бошламаган. Булар – Cybertruck пикапи ҳамда Roadster спорт электромобили, шунингдек Semi электрик юк машинасидир.

ЎҚИНГ: Илон Маск руҳий касалликка чалинганлигини эълон қилди