Tesla ҳаракатланаётган Semi электрокарининг илк видеосини чиқарди

  •   DiMaX
  •  417
  •  15.03.2021 14:01

Tesla ҳаракатланаётган Semi электрокарининг илк видеосини чиқарди

Электромобиллар бозорининг лидери учта русумдаги маҳсулотини расман намойиш қилган, лекин ҳали сота бошламаган. Булар – Cybertruck пикапи ҳамда Roadster спорт электромобили, шунингдек Semi электрик юк машинасидир. Булар ортидан...

ЎҚИНГ: Tesla тайёрлаган энг арзон электромобилни сифатли суратларда кўрамиз

Ўтган ҳафтада биз Tesla Semi электрик юк автомобилининг ҳаваскорлар томонидан дрон ёрдамида суратга олинган видеосини эълон қилган эдик. Энди эса Tesla компаниясининг ўзи ушбу маҳсулотининг ҳаракат жараёнидаги биринчи видеолавҳасини чиқарди.

Эслатиб ўтамиз, Semi моделига тақдимот кунининг ўзидаёқ уч юздан ортиқ олдиндан буюртма олинган. Унга талабгорлар орасида Walmart, United Parcel Service ҳамда PepsiCo каби нуфузли компаниялар бор.

Илон Маскнинг ушбу компанияси ҳозиргача Model S, Model 3, Model X, Model Y русумлардаги машиналарини бозорга тақдим этган. Лекин барчасидан арзон бўлиши кутилаётган Model 2 ёки Model H электромобилини 2022 йилдаёқ оммавий ишлаб чиқара бошлайди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда фақат электромобиллар ишлаб чиқарилиши мумкин

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!