Tesla машинаси фазода 1,2 млрд. километр масофани босиб ўтди

Tesla машинаси фазода 1,2 млрд. километр масофани босиб ўтди

«Tesla Roadster» автомобили 2018 йилнинг февралида коинотга чиқарилганди. Рулда эса скафандр кийдирилган «Starman» манекени бўлган. У қуёш атрофида биринчи айланишни амалга оширди.

Таъкидланишича, «Tesla Roadster» Қуёш атрофини 557 кунда тўлиқ айланиб чиқди. Айни вақтда машина 1,2 млрд. км. масофани босиб ўтган.

Шунингдек, хабар қилинишича, старт вақтида автомобиль салонида янграб турган Дэвид Боуининг «Life on Mars» қўшиғи айни вақтга келиб 150 минг марта такрорланган — фақат орада Tesla аккумулятори ўчиб қолмаган бўлса.

Яна, порталда келтирилишича, ўтган йили ўтказилган орбита ҳисоб-китобларига кўра, «Tesla Roadster» қуёш атрофини жуда кўп марта айланиб чиқади, фақат бир неча миллион йилдан сўнг ё Венера, ё Ер атмосферасига кириб мавжудлигини тўхтатади. Мутахассислар машинанинг Ерга қайтиш имкониятини 6 фоиз, Венера атмосферасига кириш эҳтимолини 2,5 фоизга баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Tesla Roadster» «SpaceX» компанияси асосчиси Илон Маскнинг шахсий коллекциясидаги машина ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Отабек Умаров ҳайдайдиган "Tesla" қандай автомобил?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!