Tesla Model Pi? Илон Маск ўз телефонини қачон чиқаришини айтди!

Tesla Model Pi? Илон Маск ўз телефонини қачон чиқаришини айтди!

Америкалик сиёсий шарҳловчи, муаллиф ва подкаст бошловчиси Элизабет Уилер ТTwitter'да Илон Маскни белгилаган ҳолда шундай твит қолдирди:

"Агар Apple ва Google Twitter'ни ўз иловалар дўконларидан "тепиб юборишса", Илон Маск ўз смартфонини ишлаб чиқариши керак. Мамлакатнинг ярми "қулоқ" iPhone ва Android'дан хурсандчилик билан воз кечишар эди. Марсга ракеталар қурувчи одам учун кичкина смартфон ҳеч нима бўлмаса керак, тўғрими?"

Tesla, SpaceX компаниялари ва эндиликда Twitter ижтимоий тармоғи раҳбари, миллиардер Илон Маск ушбу твитга шундай жавоб берди:

"Албатта, бундай бўлмайди деб умид қиламан, лекин, ҳа, агар бошқа танлов бўлмаса, мен муқобил телефон яратаман."

Таъкидлаш жоизки, Илон Маск бундан аввал ҳам Tesla телефони ёхуд Model Pi номли смартфон ишлаб чиқариши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

ЎҚИНГ: Honor ўзининг янги Magic VS букламафонини тақдим қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!