Tesla Model X ҳақиқий танк билан куч синашди! («Жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1241
  •  07.08.2021 17:04

Tesla Model X ҳақиқий танк билан куч синашди! («Жонли» видео)

Dobre Cars номли YouTube-каналда ўта ғайриоддий беллашув видеоси эълон қилинди. Унда Tesla Model X электрокроссовери Scorpion русумли танк билан рақобатга киришган!

ЎҚИНГ: Tesla тайёрлаган энг арзон электромобилни сифатли суратларда кўрамиз

Scorpion («Чаён») бу – Буюк Британия ўтган асрнинг 70-йилларида чиқарган енгил разведка танки бўлиб, унга 4,2 литрлик 6 цилиндрли, суюқлик билан совитилувчи двигатель ўрнатилган. Tesla Model X эса ўз тоифасида энг қудратли ва тезкор электрокар, умуман жаҳон бозорида энг тезкор кроссоверлардан биридир.

Драг-рейсинг, яъни қисқа масофада пойга бўйича Scorpion замонавий Tesla электромобилига бас кела олмаслиги аниқ эди. Аммо беллашувнинг иккинчи босқичи – арқон тортиш баҳсида унинг қўли баланд бўлди.

Бунда оддий арқон тезда узилиб кетган, кейин рақобатчилар олишувни пўлат трос орқали давом эттиришган. Tesla Model X бошида танкни ўрнидан сал қўзғата олган, аммо вазнидаги фарқ (танк 8 тонна, электрокар эса – 2,4 тонна) ҳамда «Чаён»нинг йўл билан тишлашиш майдони катталиги ўз кучини кўрсатган.

ЎҚИНГ: Отабек Умаров ҳайдайдиган "Tesla" қандай автомобил?