Tesla қиймати 550 миллиард доллардан ошди – у энди АҚШнинг олтинчи энг қиммат компанияси!

  •   DiMaX
  •  666
  •  28.11.2020 14:57

Tesla қиймати 550 миллиард доллардан ошди – у энди АҚШнинг олтинчи энг қиммат компанияси!

Илон Маск куни кеча бойлар рейтингида Microsoft асосчиси Билл Гейтс’ни қувиб ўтиб, иккинчи ўринга чиқиб олган эди. Энди эса бунда асосий роль ўйнаган компаниянинг ҳам қиймати кескин ошиб кетди.

ЎҚИНГ: Tesla флагман хетчбеки бир ҳафтада нақ 5500 долларга арзонлашди!

Коронавирус туфайли пандемия шароитида кўплаб йирик корхоналарнинг бозор капитализацияси пасайиб бораётган бўлса, Tesla нуқул қимматлаб бормоқда. Фақат кеча – 27 ноябрнинг ўзида унинг акциялари 2,05 фоизга қимматлаб, нархи 585,76 долларга етди. Бунинг натижасида компаниянинг бозор капитализацияси 555 миллиард долларлик чегарадан ошди.

Мазкур ўсиш сабабли АҚШнинг энг қиммат компаниялари рейтингида Tesla олтинчи ўринга кўтарилди. Илон Маск компанияси Уоррен Баффет (Warren Buffett) эгалик қилаётган кўптармоқли Berkshire Hathaway холдингидан ўзиб кетди.

Tesla акцияларининг қимматлашувига сосий сабаб – мазкур автомобилсоз келаси ойда АҚШнинг 500та энг йирик компанияси киритилган S&P 500 рўйхатидан ўрин олиши ҳақидаги хабар чиққан.

ЎҚИНГ: Маск ҳазили чинга айланди: Tesla кутилмаганда спиртли ичимлик – текила сотяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!