Tesla раҳбари Илон Маск бир кунда 16,5 млрд долларидан айрилди!

  •   DiMaX
  •  4578
  •  09.09.2020 12:56

Tesla раҳбари Илон Маск бир кунда 16,5 млрд долларидан айрилди!

SpaceX компаниясининг асосчиси, Tesla бош директори Илон Маск ўтган бир кеча-кундузда $16,5 млрд йўқотиб, сайёрамизнинг энг бой одамлари рейтингида саккизинчи ўринга тушиб кетди. Бу ҳақда миллиардерларнинг реал вақт тартибида мол-мулкини баҳоловчи «Forbes Real-Time»нинг 9 сентябрь кунги рейтинги маълумотлари далолат бермоқда, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Starlink фазовий интернетининг тезлиги анча ошди

Куни кеча савдода Tesla акциялари қийматининг бешдан бир қисмини йўқотди. Нью-Йорк фонд биржаси ёпилишида улар 21,06% — $330,21 га арзонлашган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, ишлаб чиқарувчи акциялари қийматининг пасайиши асоссиз кескин кўтарилиш билан боғлиқ «пуфак»нинг шаклланиши ҳамда ўтган ҳафта Tesla’нинг S&P 500 кенг бозори индексига тушмаганлиги таъсир қилган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, 8 сентябрь куни Nikola ва GM компаниялари Badger электр юк машиналарини ишлаб чиқариш учун бирлашганини эълон қилишди. У Tesla’га қарашли Cybertruck электропикапининг тўғридан-тўғри потенциал рақобатчиси ҳисобланади.

Forbes талқинига кўра, сешанба куни Маск дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 68 млрд доллар билан еттинчи поғонани эгаллаганди. Энди унинг мол-мулки тахминан 36 млрд долларга баҳоланмоқда.

ЎҚИНГ: Илон Маск киборг-одамлар учун янги чипни ва киборгга айлантирилган чўчқани кўрсатди (видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!