Tesla тайёрлаган энг арзон электромобилни сифатли суратларда кўрамиз

  •   DiMaX
  •  1561
  •  18.02.2021 10:42

Tesla тайёрлаган энг арзон электромобилни сифатли суратларда кўрамиз

Электрик автомобиллар бўйича етакчи компания ҳозирда Model S, Model 3, Model X, Model Y русумлардги машиналарини бозорга тақдим этган. Булардан ташқари Cybertruck пикапи ҳамда Roadster спорт электромобили, шунингдек Semi электрик юк машинаси намойиш этилган бўлса-да, ҳозирча сотувга чиқмаган.

ЎҚИНГ: Отабек Умаров ҳайдайдиган "Tesla" қандай автомобил?

Илон Маск компанияси булардан ташқари яна битта – ўзининг энг арзон электрокарини тайёрламоқда. Weibo ижтимоий тармоғига инсайдерлар Шанхайдаги завод – Tesla Gigafactory 3’га тегишли айрим ҳужжатларни эълон қилишди. Ундан маълум бўлишича, америкалик машинасоз ушбу янги электромобилини 2022 йилдаёқ оммавий ишлаб чиқара бошлайди.

Интернетга эса ушбу электрик автомобилнинг инсайдерлик маълумотлари асосида тайёрланган сифатли рендер суратлари чиқди.

Электрик седан кўринишидаги бу концепт-рендерларни бразилиялик дизайнер Клебер Сильва (Kleber Silva) ишлаб чиққан. Табиийки, улар тахминийдир – Tesla янги арзон электромобилини бундан бошқачароқ кўринишда чиқариши мумкин.

ЎҚИНГ: ШОК ВИДЕО: Tesla электрокари қабристонда арвоҳни «кўриб» тўхтади!

Компаниянинг ошкор этилган ҳисоботларида айтилишича, бу машина учун 160 000 юндан то 200 000 юангача миқдорда нарх белгиланади. Бу эса тахминан 25 000 – 30 000 АҚШ долларига тўғри келади, яъни янги электромобил Model 3’дан арзонроқдир. Ушбу автомобиль дастлаб Хитойда, кейин эса Европа, АҚШ ва бошқа ҳудудларда сотувга чиқади.

Ишлаб чиқарувчи ушбу электрокарини қандай номлаши ҳам, унинг техник хусусиятлари ҳам ҳозирча аниқ эмас. Тахминларга кўра, бу Tesla Model H ёки Model 2 русумли электромобил бўлади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда фақат электромобиллар ишлаб чиқарилиши мумкин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!