Tesla тўлақонли автопилоти электромобилни ҳайдаган видеоси чиқди

  •   DiMaX
  •  743
  •  27.10.2020 15:42

Tesla тўлақонли автопилоти электромобилни ҳайдаган видеоси чиқди

Ўтган ҳафта Tesla компанияси ўзининг тўлақонли автопилот дастурини бета-тестерларга тарқатган эди. Унинг функциялари ҳозирча айрим электрокарлар эгаларигагина тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Tesla энг бақувват электрокарининг рекордини видеода кўрсатди

Бета-синовчилардан бири Tesla автопилотининг қандай ишлашини кўрсатувчи видеоролик эълон қилди. Синовчининг айтиб ўтишича, мазкур сафар рафиқасининг одатий йўналиши бўйича кечади ҳамда автомагистралдан, шаҳар кўчалари ва мураккаб чорраҳалардан ҳам ўтади.

Эслатиб ўтамиз, компания раҳбари Илон Маск жорий йилнинг учинчи чорагини Tesla тарихидаги энг яхшиси, деб атаган. Зеро, автомобилсоз айни мана шу даврда унинг даромади 39 фоизга ўсган ва рекорд даражадаги 8,77 миллиард долларни ташкил этган.

ЎҚИНГ: Tesla’нинг кутилмаган кушандаси: Sony ўз электромобилини йўлга чиқарди (+видео)