Tesla, Uber ва PepsiCo раҳбарлари АҚШ президенти маслаҳатчилари этиб тайинланди

Tesla, Uber ва PepsiCo раҳбарлари АҚШ президенти маслаҳатчилари этиб тайинланди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Tesla ва SpaceX раҳбари Элон Маск янги президент қошидаги стратегия форумининг аъзоси этиб тайинланган.

Шу билан бирга мазкур форумга Uber бошлиғи Тревис Каланик ва Pepsi раҳбари Индра Нуйи ҳам киритилган. Мазкур форум аъзолари АҚШ президенти билан тез-тез учрашиб, иқтисодиётнинг турли жабҳаларига қарашли мулоҳазалари, тажриба ва прогнозлари билан ўртоқлашишлари талаб этилади, The Hill нашри хабарида.

Куни кеча янги АҚШ президенти янги маслаҳатчилари билан учрашган. Учрашувда Шери Сандберг (Facebook), Эрик Шмидт ва Ларри Пейдж  (Alphabet/Google) ҳамда Джефф Безос (Amazon ва The Washington Post) иштирок этишган.

Янги маслаҳатчилар АҚШ ишбилармонлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, мамлакатда бизнес юритиш шароитларини яхшилашга хизмат қиладилар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!