Tesla’да маошсиз ишлаб келаётган Илон Маск ундан илк бор мукофот олди

  •   DiMaX
  •  551
  •  30.05.2020 16:39

Tesla’да маошсиз ишлаб келаётган Илон Маск ундан илк бор мукофот олди

Илон Маск ўзи бош директор сифатида юритаётган Tesla компаниясида умуман маош олмасдан ишлаб келади. Компания унга илк маротаба мукофот пули берди, деб ёзмоқда Sof.uz.

ЎҚИНГ: Илон Маск ўзига душманлик қилди – битта твит билан Tesla акциялари нархини тушириб юборди!

Мукофот пули ҳам яхшигина – 775 миллион долларни ташкил этади.

Илон Маскнинг биринчи транши Tesla’нинг 1,7 миллион долларлик акциялари ҳисобланади. Акциялар 805,81 доллардан, опцион қиймати эса 350,02 доллардан баҳоланган.

Маскнинг Tesla компаниясидаги компенсация пакети 12 та траншни ўз ичига олади. Уларнинг умумий қиймати компания капиталлашувига қараб 55 миллиард долларга баҳоланган.

Бош директор Tesla’дан маош олмайди, компания капиталлашуви ўсганида у маълум қиймадаги транш олади.

ЎҚИНГ: Илон Маск шу йилиёқ одамларни киборгга айлантира бошлайди! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!