Tesla’ни тарк этган дизайнер Cybertruck электропикапининг «махфий» интерфейсини видеода кўрсатди

  •   DiMaX
  •  716
  •  03.05.2021 12:55

Tesla’ни тарк этган дизайнер Cybertruck электропикапининг «махфий» интерфейсини видеода кўрсатди

Павел Петрика (Pawel Pietryka) яқинда электромобиллар оламининг етакчиси бўлмиш компаниядан ишдан бўшади. Бу дизайнер узоқ муддат Tesla фойдаланувчи интерфейсини ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

ЎҚИНГ: Tesla автопилоти камикадзелик қилиб, салондаги икки кишини ҳам ёндириб ўлдирди

Tesla’ни тарк этгач, Павел Петрика ўзининг янги компанияси сайтида портфолио – қилган ишларидан намуна сифатида электрокарлар учун яратилган дизайнларни эълон қилди. Уларнинг аксарияти Tesla автомобиллари ва бошқа маҳсулотларида татбиқ этилган, аммо олдин эълон қилинмаган суратлар ҳам бор.

Шундай «махфий» материаллардан Cybertruck футуристик электрик пикапининг фойдаланувчи интерфейси дизайни бўлди. Петрика эълон қилган қисқа видеода ушбу интерфейс тезкорликда, аммо яхши сифат билан ва батафсил намойиш этилган.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск компанияси учта русумдаги маҳсулотини расман намойиш қилган, лекин савдосини бошламаган. Булар – Cybertruck пикапи ҳамда Roadster спорт электромобили, шунингдек Semi электрик юк машинасидир.

ЎҚИНГ: Илон Маск ҳали чиқмаган Tesla Cybertruck салонини илк бор кўрсатди: экран, штурвал...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!