Tesla’нинг кутилмаган кушандаси: Sony ўз электромобилини йўлга чиқарди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1434
  •  01.08.2020 16:37

Tesla’нинг кутилмаган кушандаси: Sony ўз электромобилини йўлга чиқарди (+видео)

Consumer Electronic Show (CES 2020) кўргазмасида таниқли япон компанияси ўзининг илк электромобили – Sony Vision-S моделини тақдим этган эди. Смартфонлар бозорида унча иши юришмаётган компания энди шу янги йўналишда ҳам ўзини синаб кўришга жиддий киришаётган кўринади.

ЎҚИНГ: Тошкентда электрокарлар такси сифатида хизмат қилади!

Хусусан, Sony ўзининг Vison-S электрокарини оммавий йўлларда синаб кўра бошлаганини эълон қилди. Компания бу ҳақда эълон қилган расмий видеоролик остида қуйидаги матнни ёзган: «[Vision-S] бизнинг сенсорли ва аудиотехнологияларимизни янада ривожлантириш учун Токиога етиб келди. Прототип айни дамда жорий молиявий йилда умумий фойдаланилувчи йўллардаги синовларга тайёргарлик босқичидадир».

Умуман олганда, Sony’нинг нияти жиддий: мазкур электромобили билан у машҳур Tesla компаниясининг асосий рақибига айланиши ҳам мумкин. Ахир, электрокар яратгани ҳақида жар солиб, кейин кўринмай кетадиган турли стартаплардан кўра унда барча ресурслар етарли: билим, тажриба, иқтисодиёт...

ЎҚИНГ: Оддий фуқаро нега бирданига 27 дона Tesla электромобили сотиб олди?

Vision-S электромобилига қайтадиган бўлсак, унинг олд ва орқа ўқларига иккита – ҳар бири 270 от кучига эга бўлган электродвигател ўрнатилган. Машина турган жойидан 100 км/соатлик тезликка 4,8 сонияда чиқа олади, максимал тезлиги эса 240 км/соатни ташкил этади.

Sony Vision-S электромобилининг ички ва ташқи томонларида 33 та турли датчик мавжуд. Шунингдек, электрокар бир нечта дисплей, кучли овоз янгратиш тизими ҳамда узлуксиз интернет боғламаси билан таъминланган. Унинг айрим бутловчи қисмларини компаниянинг NVIDIA, BlackBerry, Bosch ва Qualcomm каби ҳамкорлари тақдим этишган.

CES 2020 тадбиридаги намойиш пайтида Vision-S моделида иккинчи даражадаги автопилот бор эди. лекин оммавий ишлаб чиқариш палласигча бу соҳада ҳам ўзгариш бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирди» (+видео)