Тест жараёнида OnePlus 10 Pro иккига бўлиниб кетди (+видео)

Тест жараёнида OnePlus 10 Pro иккига бўлиниб кетди (+видео)

OnePlus 10 Pro смартфони шу йилнинг январь ойида Хитой бозори учун тақдим этилган эди. Ҳозирча ушбу модель халқаро бозорда сотувга чиқмади. Лекин тез орада ушбу смартфон бошқа мамлакатларда ҳам сотувга чиқиши кутилмоқда. 

Бир неча кун олдин машҳур JerryRigEverything YouTube канали муаллифи Зак ушбу смартфонни ўзининг мустаҳкамлик тестидан ўтакзди. Даставвал муаллиф смарфонни турли хил тиғли асбоблар билан тестдан ўтказилади. 

Gorilla Glass Victus шишаси Mohs қаттиқлик шкаласи бўйича 6-даражада қирилишни бошлади. 7-даражага ўтилганда эса тирналишлар янада чуқурлашди. Смартфоннинг роми ва ундаги тугмалар алюминийдан ишланган. Гарчи қурилмада IP стандарти бўлмаса-да, SIM-карта уясида сув киришини олдини олувчи махсус қоплама мавжуд. 

Олов билан экранни куйдириш тестида дисплей 40 сония оловда тутиб турилди. Ушбу вақт давомида экранда сариқ доғ пайдо бўлди. Букиш тестига эса смартфон бардош бера олмади. Ушбу жараёнда смартфон ўртасидан бўлиниб кетди. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 қанчалик мустаҳкам? 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!