Тестга телефон олиб борманг – 1-сменадаёқ 37 нафар абитуриент четлаштирилди!

  •   DiMaX
  •  320
  •  02.09.2020 18:37

Тестга телефон олиб борманг – 1-сменадаёқ 37 нафар абитуриент четлаштирилди!

Бугун – 2 сентябрь куни АОКАда брифинг бўлиб ўтди. Унда тест синовларининг 1-куни 1-сменасидаги ҳолат бўйича ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълумот берди.

ЎҚИНГ: Имтиҳонлар ўтадиган жойларнинг манзиллари янгиланган ImtihonGo иловасини юклаб олинг!

Маълум қилинишича, бугун тест синовлари 1-сменасида 59250 нафар абитуриент тест топшириши режалаштирилган эди. Шундан 55767 нафари иштирок этди. 3474 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тестга келмади.

Бир нафар абитуриентнинг тана ҳарорати баланд бўлганлиги учун тестга киритилмади ва далолатнома тузилди.

8 нафар абитуриент кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди. Хусусан, уларнинг 4 нафари телефон, 1 нафари «шпаргалка», 2 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлган, 1 нафари ҳужжатни сохталаштиргани учун четлаштирилган.

Тест синовлари жараёнларида тартиб-қоидани бузганлиги учун 29 нафар абитуриент тестдан четлаштирилди. Жумладан, уларнинг 26 нафари телефон ва бошқа турли электрон воситалардан фойдалангани учун, 1 нафари шпаргалка, 1 нафари калькулятор ва 1 нафари сохта ҳужжат билан тестга киргани учун четлаштирилди.

ЎҚИНГ: «Talaba» тариф режасини қарши олинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!