Tetris ўйнаб, ҳар куни 5 минг доллар ютиб олиш мумкин! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2290
  •  13.07.2020 13:56

Tetris ўйнаб, ҳар куни 5 минг доллар ютиб олиш мумкин! (+видео)

Умрида бир марта бўлса ҳам «Тетрис» ўйнаб кўрмаган одам бўлмаса керак. Бир пайтлар бу ўйин махсус гаджетда тарқатилган бўлса, ҳозир компьютер ва смартфонларда бор.

ЎҚИНГ: Энг мураккаб ўйин: «Илонча» ва «Тетрис» чатишмасида кучингизни синаб кўринг!

Энди эса смартфонда Tetris ўйнаб, машҳурликка ва беш минг долларлик ютуққа эга бўлиш имкони туғилди. N3TWORK компанияси унинг мобил версияси бўйича соврин жамғармаси нақ бир миллион долларлик мусобақа эълон қилди!

Мазкур мусобақа АҚШ, Буюк Британия, Германия, Ирландия, Испания, Швейцария, Бельгия, Швеция, Норвегия, ЖАР, Россия, Чили, Янги Зеландия мамлакатларида, шунингдек, Канада ва Австралиянинг айрим ҳудудларида жорий этилган. Демак, айни дамда мазкур мамлакатлардан бирида бўлиб турган ҳамюртларимиз ўз маҳоратларини синаб кўрсалар арзийди.

Ўйинда ҳар куни ғолиблар аниқланиб, уларнинг ҳар бирига беш минг доллардан беришади, яна Tetris Primetime кўрсатувига таклиф этишади. Ютуққа эга бўлиш имконини қўлга киритиш учун бир қатор шартларни бажариш, масалан – ТОП-100, ТОП-3 рейтингига кириш керак бўлади.

Tetris мусобақасида иштирок этиш учун https://www.tetrismobileapp.com/ ҳаволаси орқали унга аъзо бўлиш керак бўлади. Ўйиннинг ўзини эса iPhone’ларга мазкур ҳавола, Android-смартфонларга мана бу ҳавола ёрдамида ўрнатиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: PUBG Mobile’дан 78 фоизга, Fortnite Mobile’дан эса нақ 83 фоизга кўп даромад келтирган ўйинни биласизми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!