Технологик ҳазиллар

Технологик ҳазиллар

Агар дўстларинг доим сени мақташларини истасанг, телефонинг интернетини вай-фай қилиб тарқат.

***

Агар Ҳотамтой бизни замонда яшаганда вай-файга парол қўймаган бўларди.

***

Она боласига эртак ўқиб беряпти: Шундай қилиб Зумрад ўрмонда отасини йўқотиб қўйибди. Отаси ҳам уни қидириб-қидириб тополмабди.

Бола тўсатдан: Нега, телефон қилса бўлмасмиди?!

***

Фойдаланиш шартларига рози бўлиш худди Одам Атонинг никоҳига ўхшайди, рад этиш мумкин, аммо бошқа танлов йўқ.

***

Баъзида интернетдаги роботлар бизни робот эмаслигимизни исботлашни сўрайди, товба.

***

Ҳозир эртакдаги ака-ука ботирлар қайси томонга юришни Random.org сайти орқали аниқлашади.

***

Ҳозирги замонда негроид, европоид ва монголоид ирқларидан ташқари андроид деган ирқ ҳам пайдо бўлган. Фақат у ирқ барча материкларда яшайди.

***

Фарҳод отасининг хазинасидан эски Galaxy Note смартфонини топиб олиб, Ширин билан Imo орқали гаплашган экан.

***

Бўри бармоқ изидан фойдаланган ҳолда эшикни очолмагач, она эчкининг бармоқ изларини сохталаштиради ва улоқчаларни еб кетмоқчи бўлади. Бўри жуда кучли хакер бўлган экан.

***

Кутубхонадаги статусдан: Last seen a long time ago

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!