Технология ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт (4-қисм)

Технология ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт (4-қисм)

Технологияга оид фактлар билан сизнинг билимингизни оширишда давом этамиз.

#1. Google'нинг илк твити мантиқсиз эди.

Нормал инсонлар назарида Google'нинг Twitter'даги илк твити мантиқсиз туюлади.

Компаниянинг тармоқдаги илк постида: «I'm 01100110 01100101 01100101 01101100 01101001 01101110 01100111 00100000 01101100 01110101 01100011 01101011 01111001 00001010», деб ёзилган эди. Буни иккилик тилидан ўзбекчага таржима қилсак, «Ўзимни омадли ҳис қиляпман», деган гап келиб чиқади.

#2. Илк мобил телефон Нью-йоркда ясалган.

1973 йилда Motorola ходими Мартин Купер Нью-йорк шаҳрида дунёдаги илк мобил телефонни яратган.

Орадан 19 йил ўтиб эса Нил Папуорт томонидан илк SMS хабар жўнатилган. Кейинги фактимиз шу ҳақида.

#3. Илк тижорий матнли хабар 1992 йилда жўнатилган.

1992 йилнинг 3 декабрида дастурий таъминот архитектори Sema Group компьютердан фойдаланиб Orbitel 901 қурилмасини ишлатаётган Водафоне ишчисига «Рождество муборак» матнини юборган.

Ҳозирда эса кунига олти миллиарддан ортиқ матнли хабар жўнатилади.

#4. Ҳар ой 6,000 дан ортиқ янги компьютер вируслари яратилиб, тарқатилади.

Ушбу кўрсаткич 1990 йилдан буён кескин ошган, ўша пайтда фақатгина 50 та маълум компьютер вируси мавжуд бўлган. Ҳозирда эса эмаилъларнинг 90% ида бирор-бир кўринишдаги вирус мавжуд бўлади. Аммо кўпчилик бундан бехабар.

#5. Facebook'да расмлардан кўра лайклар кўпроқ.

Ҳар йили Facebook'ка 300 миллиондан ортиқ расм юкланади, бироқ кунига 800 миллион лайк босилади.

ЎҚИНГ: 35 яшар, кўринишидан моделларга ўхшайдиган Telegram асосчиси — Павел Дуров ҳақида 10 факт

#6. Comic Sans дунёдаги энг ёқтирилмайдиган шрифтдир.

Comic Sans шрифти аслида комик китоблар учун яратилган ва кўринишидан қўлда ёзилган матнга ўхшаб кетади. Кўпчилик бу шрифтдан фойдаланишни ёқтирмаса–да, Comic Sans мия фаолиятидаги бузилишлар сабаб ўқишга қийналадиган (дислексик) одамларга жуда қўл келади. Носимметрик шакли боис ҳарфларни ўқиш анча осон кечади.

#7. НАСАдаги интернет тезлиги 91ГБ/секундни ташкил қилади.

Кўпчиликнинг уйидаги интернет тезлиги ўртача 25МБ/секунд бўлса керак. Бу YouTube'дан буффер вақтисиз видеолар кўришга етади. Бироқ НАСА интернетнинг бор тезлик имкониятларидан фойдаланади.

#8. Баъзи одамлар технологиялардан қўрқишади.

Одамларда турли қўрқув ва фобиялар бор. Улардан бири технологиялардан қўрқишдир. Технофобия деб аталувчи бу фобиянинг келиб чиқиши Саноат Революциясига бориб тақалади. Ўша даврларда инсонлар дастгоҳ ва ускуналар уларни ишсиз қўйишидан қўрқишар эди. Бундай қўрқув ҳозирда ҳам мавжуд. Одамлар технология, айниқса, сунъий онг ўта ривожланиб кетишидан хавотирда. Ўйлаймизки, бу фобия сизни бизнинг қизиқарли фактларимизни ўқишдан тўхтатиб қолмайди!

#9. Энг қиммат телефон рақам миллионлаб долларга сотилган.

2006 йилда Qatar Telecom хайрия аукционини ўтказган ва ундан 666-6666 рақамини сотувга қўйган. Рақам аноним қолишни хоҳлаган шахс томонидан 2.75 миллион долларга сотиб олинган.

#10. Марк Цукерберг баъзи рангларни фарқлай олмайди.

Facebook ҳамасосчиси Марк Цукерберг Facebook логотипини айнан кўк рангда танлаганига сабаб бор. Чунки у дальтонизмга чалинган ва қизил ҳамда яшил рангларни ажрата олмайди. Цукербергга энг аниқ кўринадиган ранг — кўк.

ЎҚИНГ: PubG ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.