Технология ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт (5-қисм)

Технология ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт (5-қисм)

Технологияга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни хурсанд қилишда давом этамиз. Ушбу сонда ҳам, анъанага мувофиқ, технология оламининг сиз билмаган 10 та қизиқ жиҳати билан ўртоқлашамиз.

1. Америкалик жуфтликларнинг 40% и онлайн танишади

Охирги йилларда, айниқса, ҳозирги пандемия даврида, онлайн танишув жуда оммалашди. Афтидан, танишувнинг бундай тури кўпчилик учун ўз жуфтини топиш имконини ҳам беради. Маълумотларга қараганда, 2017 йилда АҚШлик жуфтликларнинг 40% и интернет орқали танишган. Қиёс учун, дўстлар орқали танишувлар сони 2017 йилга келиб, 1995 йилга қараганда 13% га камайган.

2. Facebook кодида хавфсизлик борасидаги хатони топиб компанияга етказсангиз, сизни қуруқ қўл билан қайтаришмайди

Аниқроқ айтганда, хавфсизлик борасидаги хатолик ҳақидаги ҳар қандай ҳисобот учун камида 500 АҚШ доллари тўланади.

3. Кунига бир соат ижтимоий тармоқда вақт ўтказадиган болаларнинг бахтли бўлиш эҳтимоли камаяди

Бу унчалик ҳам ҳайратланарли бўлмаслиги мумкин, бироқ ўрганишлар шуни кўрсатдики, ёш болалар ижтимоий тармоқларда қанчалик кўп вақт сарфласа, уларнинг ўз ҳаётидан қониқиш ҳосил қилиш ҳисси 14% га камаяди. Қиёс учун, бу тўлиқ бўлмаган (яъни ёки онаси, ёки отаси бўлмаган) оиланинг болага бўлган таъсиридан уч баравар кўпроқдир.

4. MySpace'даги барча маълумотлар 2016 йилда ўчиб кетган

Сервер кўчишидаги хатолик сабаб, оммабоп ижтимоий тармоқ бўлган MySpace'га юкланган ҳар бир расм, қўшиқ ва видеолар — барча контент тасодифан ўчиб кетган. Бу эса 14 миллион қўшиқчининг 50 миллион қўшиғи демакдир.

5. Ажримларнинг 1/3 Facebook сабабдир

Ажрашган жуфтликларнинг 33% и ажримга сабаблар қилиб Facebook'ни кўрсатган. Сабабларнинг баъзилар қаторига бегоналарга ёзилган хабарлар ва махфий равишда очилган иккинчи аккаунтлар киради.

ЎҚИНГ: Instagram ҳақида сиз билган ва билмаган 25 факт

6. Ингичкароқ шрифтдан фойдаланиш принтер сиёҳини тежайди

Оддий фойдаланувчи учун бу унчалик ҳам катта фарқ бўлмаслиги мумкин, бироқ ингичка чизиқли нисбатан ингичка шрифтдан фойдалансангиз, картрижингиздан камроқ сиёҳ сарфланади. Бу усул билан умумий ҳисобда 10% сиёҳ тежалиши мумкин.

7. QWERTY клавиатурасидан мақсад машинистни атай секинлатиш бўлган

Ёзув машинкалари ихтиро қилинган даврларда, ўта тез матн териш клавишларнинг тиқилиб қолишига сабаб бўлган. QWERTY'да эса ҳарфлар чалкаш жойлашганлиги боис матн терувчиларнинг ишлаш тезлиги камайтирилган, клавишлар тиқилиб қолишининг ҳам олди олинган. Агар самаралироқ клавиатурадан фойдаланмоқчи бўлсангиз, Dvorak айнан тез ёзиш учун яратилган. Клавиатура ва матн териш ҳақида гап кетар экан, шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, оддий иш кунида матн терувчининг бармоқлари 20 км «йўл босади».

8. Илк веб-саҳифа ҳали ҳам ишлаётир

1991 йилда Тим Бернерс-Ли Бутундунё ўргимчак тўри (www) ни яратиш устида ишлаётган эди. У ўша йили дунёдаги илк веб-саҳифани ҳам яратган: info.cern.ch. Бу сайтда ҳеч қандай графика ёки фон мавжуд эмас, фақат оддий матн ва интернетдан фойдаланиш учун ҳаволалар келтирилган!

9. Баъзи давлатларда стационар телефонлар даври бўлмаган

Ресурслар кам бўлгани боис Нигерия, Гана ва Бангладеш давлатларида стационар/симли телефонлар бўлмаган. Ушбу мамлакатларда яшовчиларнинг 1% дан ҳам камроғи симли телефондан фойдаланади, бироқ аҳолининг 85% и мобил телефонлардан фойдаланади.

10. Ядровий ракеталар пароли «00000000» бўлган

АҚШ Ҳаво кучлари буни рад этса-да, собиқ офицер Брюс Блейр бу маълумот тўғри эканини тасдиқлайди. 20 йил давомида АҚШ ядровий ракеталарини ишга тушириш пароли 8 та «0» бўлган. Пароль ёддан чиқмасин учун, ҳатто уни вароққа ёзиб ҳам қўйишган экан.

ЎҚИНГ: Интернет ҳақида қизиқарли фактлар