Технология ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт (2-қисм)

Технология ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт (2-қисм)

Технология ҳақидаги қизиқарли фактлар билан сизни хушнуд қилишда давом этамиз. Ушбу рукннинг биринчи қисмини ўқиш учун бу ерга босинг.

#1 Биринчи камера экспозицияси учун анча кўп вақт талаб қилинган.

Инсоният тарихидаги биринчи сурат 1826 йилда олинган ва унинг экспозицияси учун нақ 8 соат вақт сарфланган.

Ўша камерани яратган Луи Дагер кейинчалик, яъни 1839 йилда экспозиция вақтини кескин камайтиришга эришган ва шундан сўнг расм олиш учун атиги 15 дақиқа керак бўлган.

#2 Кредит карта чиплари жуда узоқ вақтдан бери мавжуд.

Кўпчилик кредит карта чиплари яқинда пайдо бўлган, деб ўйлайди. Бироқ ушбу технология 1986 йилдан бери биз билан! Кредит карта чипларидан илк марта Францияда, орадан кўп ўтмай эса Германияда фойдаланилган.

ЎҚИНГ: Афсонавий Nokia ҳақида 20 қизиқарли факт

#3 Alexa ҳар доим суҳбатларни тинглаб туради.

Бу сизга янгилик бўлмаса керак. Siri ҳам ҳар доим шундай қилиб пойлоқчилик қилиб келган. Фойдаланувчи амалиётини яхшилаш мақсадида Alexa барча суҳбатларингиз тарихини булутли серверларга сақлаб боради. Бу суҳбатларни ўзингиз ҳам эшитиб кўришингиз ёки сервердан бутунлай ўчириб юборишингиз мумкин.

#4 Матнни нимадан ўқиётганингизга қараб, ўқиш тезлигингиз секин ёки юқори бўлиши мумкин.

Компьютердан матн ўқиётганингизда нафақат кўзингизни камроқ очиб-юмасиз, балким секинроқ ҳам ўқийсиз.

Ўрта ҳисобда, одамлар компьютер мониторидаги матнни қоғоздаги матндан 10% секинроқ ўқийди. Кўзни очиб-юмишга келсак, нормал ҳолатда ҳар биримиз кўзимизни дақиқасига 20 марта очиб-юмамиз. Аммо экран қаршисида бу рақам 7 тага тушиб қолади.

ЎҚИНГ: PubG ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

#5 GPS'дан фойдаланиш текин, бироқ унинг ишлашини таъминлашга анча маблағ сарфланади.

GPS'дан бепул фойдаланиш имкони мавжуд бўлса-да, бу хизмат фаол ишлаши учун кунига 2 миллион доллар сарфланади. Бунча пул АҚШ солиқларидан тушган маблағдан олинади.

#6 Амишлар учун ишлаб чиқарилган махсус компьютерлар мавжуд.

АҚШда яшовчи амиш халқи учун махсус интернет яратилган бўлиб, унда интернетга уланиш, видео кўриш ёки мусиқа тинглаш имкониятлари мавжуд эмас. Бу компьютерлар билан фақатгина матн териш, расм чизиш, бухгалтерия ҳисобларини юритиш ва жадваллар билан ишлаш мумкин.

ЎҚИНГ: Компьютерлар ҳақида қизиқарли фактлар

#7 Илк компьютер сичқончаси пластикдан ясалмаган.

1964 йилда Доуг Энгелберт илк компьютер сичқончасини яратган. Бу қурилма пластикдан эмас, балки ёғочдан ясалган. Сичқончанинг шакли тўртбурчак эди ва у тепа томондан ўнгда битта тугмага эга бўлган. Энгелберт ўзининг ихтиросини «сичқонча» деб аташига сабаб унга уланган симнинг худди кемирувчилар думини эслатгани бўлган.

#8 Аксарият одамлар USB'ни биринчи уринишда нотўғри суқади.

Фойдаланувчиларнинг 86% и USB мосламасини биринчи уринишда портга нотўғри суқади.

ЎҚИНГ: Лайфхак: USB-кабел ва флешкани бир уринишдаёқ тўғри киритишни ўрганамиз! 

#9 Илк будильник фақат биттагина белгиланган вақтда жирингларди.

Леви Хатчинс томонидан 1787 йилда яратилган илк будильник соат фақат тонгги соат 4 да жиринглай оларди.1876 йилга келибгина милини ҳарактлантирса бўладиган будильник яратилган ва шундан сўнг будильникни исталган вақтга созлаб қўйиш имкони пайдо бўлган.

#10 30 ноябрь Компьютер хавфсизлиги куни сифатида нишонланади.

Бу санани байрам сифатида нишонлаш 1988 йилда, киберхавфсизлик борасидаги огоҳликни ошириш мақсадида амалга оширилган. Бу кунни байрам қилиш қийин эмас. Сиз ҳам агар 30 ноябрни нишонламоқчи бўлсангиз, шунчаки, Facebook'ингизга кучлироқ пароль қўйинг!

ЎҚИНГ: Интернет ҳақида қизиқарли фактлар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!