Тез кунда глобал бозорга тақдим қилиниши кутилаётган Poco F5 серияси ҳақида барчаси!

Тез кунда глобал бозорга тақдим қилиниши кутилаётган Poco F5 серияси ҳақида барчаси!

Xiaomi'нинг Poco бренди келаётган май ойи бошида ўзининг Poco F5 смартфонларини глобал бозорга чиқаришга тайёрланмоқда. Бироқ, Интернетда тарқалган маълумотлар билан смартфонларнинг тақдим қилинишига ҳожат қолмади.

Poco F5

Маълум бўлишича, Poco F5 серияси иккита: Poco F5 ва Poco F5 Pro смартфонларини ўз ичига олади. Улардан оддий модел Snapdragon 7+ Gen 2 чипсети билан жиҳозланади. Таъкидлаш жоизки, ўтган ой тақдим қилинган Redmi Note 12 Turbo смартфони ҳам худди шундай чипсетга эга эди, фақат у Хитой бозоридан ташқарига чиқмаган. Poco F5 эса ушбу чипсет билан глобал бозорга чиқадиган илк смартфон бўлади.

Poco F5 нафақат чипсет томондан балки дизайн борасида ҳам Redmi Note 12 Turbo билан ўхшаш бўлади. Гап индаллоси шуки, ушбу Poco смартфони Redmi Note 12 Turbo'нинг глобал версияси бўлади. Шундай экан техник хусусиятлари борасида ўзгаришлар борасида ўзгаришлар бўлмаслиги аниқ:

  • 6.67 дюймли 120 герц янгиланиш тезлигига эга FHD+ (1080×2400) OLED экран
  • Snapdragon 7+ Gen 2
  • 64 MP асосий (OIS билан), 8 MP ултра-кенг ва 2 MP макро орқа камера
  • 16 MP селфи камера
  • 5000 мА/соат батарея
  • 67 Вт симли зарядланиш
  • 12 GB оператив, 1 TB гача доимий хотира

Poco F5 Pro

Poco F5 Pro моделига келадиган бўлсак, унинг 12/256 GB хотира конфигурациясидаги варианти аллақачон Гватемалада дўконларида ≈630 доллар атрофида сотилмоқда. Унинг интернетда тарқалган жонли суратлари у Redmi К60 смартфонинг глобал версияси бўлишини тасдиқлайди ёхуд дизайн ҳам, техник хусусиятлар ҳам деярли бир хил:

  • 6.67 дюймли 120 герц янгиланиш тезлигига эга WQHD+ (3200×1440) AMOLED экран
  • Snapdragon 8+ Gen 1
  • 64 MP асосий (OIS билан), 8 MP ултра-кенг ва 2 MP макро орқа камера
  • 16 MP селфи камера
  • 5160 мА/соат батарея
  • 67 Вт симли ҳамда 30 Вт симсиз зарядланиш
  • 12 GB оператив, 256 GB доимий хотира

Poco F5 смартфонлари расман 9 май куни тақдим қилиниши кутилмоқда.