Тез кунларда Ўзбекистонда: MDC М5 – ҳамёнбоп 4G-смартфон!

  •   DiMaX
  •  2096
  •  21.01.2019 17:02

Тез кунларда Ўзбекистонда: MDC М5 – ҳамёнбоп 4G-смартфон!

2018 йилнинг бошида юртимиз бозорига кириб келган MDC бренди бир қатор телефонлари билан танилиб улгурган. Ушбу компания тез орада MDC М5 номи остидаги яна бир ҳамёнбоп, металл корпусли, йирик дисплей билан жиҳозланган смартфонни сотувга чиқаради.

ЎҚИНГ: Android Go тизимли MDC M200 смартфони Ўзбекистонда арзон нархда савдога чиқди!

MDC М5 смартфонига 4 ядроли Mediatek MT6739 процессори ўрнатилган. Қурилма Ўзбекистондаги барча алоқа операторларининг 4G тармоқларида ишлайди, унга 2 та SIM-карта жойлаш мумкин. Хотираси 2/16 гигабайт, унга яна қўшимча тарзда 64 гигабайтгача бўлган MicroSD картаси ўрнатса бўлади. Смартфон Android 8.1 Oreo операцион тизимида ишлайди, у 5.7 дюймлик HD+ (1440х720 пиксел) аниқлигидаги, томонлари ўзаро 18:9 нисбатли IPS экран билан жиҳозланган.

Асосий камера 13 + 0.3 мегапикселлик аниқликдаги қўш модулдан ташкил топган, унга LED-чақноқ ўрнатилган ва автофокус кўзда тутилган. Олд камера аниқлиги эса 5 мегапикселлик. Ушбу моделда ҳам шахсий маълумотларингизни ҳимоялаш учун анъанавий код-пароллардан ташқари бармоқ изи сканери ҳамда Face-Lock функциясидан фойдаланишингиз мумкин.

Смартфон корпуси металлдан ишланган, бу эса унинг ташқи таъсирларга чидамлилигини оширади. Аккумуляторнинг ток сиғими 3300 мА/соат эканлигини ҳисобга олсак, қурилмадан кун давомида бемалол фаол тарзда фойдаланиш мумкин.

MDC М5 модели Ўзбекистон бозорида 800 минг сўм атрофида, тилларанг ва қора тусли корпусларда сотувга чиқиши кутилмоқда. Ва асосийси – ҳар доимгидек, MDC бренди ўзининг барча қурилмалари қатори, ушбу янги смартфонига ҳам 1 йиллик расмий кафолат тақдим қилади!

ЎҚИНГ: Барча моделлардаги ҳамёнбоп MDC смартфонлари янада арзонлашди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.