Тез орада чиқадиган Galaxy M02 арзон смартфони хусусиятларини Geekbench фош қилди

  •   DiMaX
  •  595
  •  20.10.2020 12:33

Тез орада чиқадиган Galaxy M02 арзон смартфони хусусиятларини Geekbench фош қилди

Samsung компаниясининг иккита янги смартфони яқинда Норвегиянинг расмий регулятори – Nemko AS веб-сайтида «қўлга тушган» эди. Сайтда битта саҳифанинг ўзида жойланганига қараганда, Galaxy A02 ҳамда Galaxy M02 номли бу иккита қурилма аслида битта смартфоннинг турли ҳудудларга мўлжалланган вариантлари бўляпти.

ЎҚИНГ: Samsung шошиб қолди: Galaxy S21 ҳам шу йилдаёқ тақдим этилади!

Galaxy A02 смартфони аллақачон Wi-Fi Alliance сертификатини олган, шунингдек оммабоп Geekbench иловасида текшириб ҳам кўрилган эди. Энди бўлса айни шу бенчмаркда Samsung Galaxy M02 ҳам текшириб кўрилгани маълум бўлди.

Geekbench маълумотлар базасида қолган ахборотларга кўра, Samsung Galaxy M02 модели Qualcomm ишлаб чиқарган, максимал 1,8 ГГц частотадаги 8 ядроли процессорга асосланган; бу эса Snapdragon 450 чипсетининг хусусиятларига тўғри келади.

Шунингдек, бенчмарк мазкур смартфоннинг 3 гигабайтлик тезкор хотирага ҳамда Android 10 операцион тизимига эга эканлигини ҳам кўрсатган. Қизиғи – Galaxy M02 ушбу тестда паст натижа қайд этган: якка ядроли синовда 108 балл, барча ядроларини ишлатганда эса 486 балл олган. Гарчи барча техник хусусиятлари буники билан бир хил бўлса-да, Galaxy A02 модели айни шу бенчмаркда бундан 8 баравар юқори очко тўплаган эди.

Samsung Galaxy A02 (айрим бозорларда – Galaxy M02) модели яқин кунлар ичида намойиш этилиб, 130 долларгача бўлган нархда сотувга чиқиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: «Бели бақувват» ҳамёнбоп смартфон – Galaxy M31 Prime ҳам расман намойиш қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!