Тез орада Samsung Galaxy S11 камераси синовдан ўтказилади

Тез орада Samsung Galaxy S11 камераси синовдан ўтказилади

Жанубий Кореядан хабар берилишича, Galaxy S11 флагманининг перископ камерасини синовдан ўтказиш учун яқин фурсатларда Samsung махсус синов қурилмасини қабул қилиб олади. Қурилмалар бошқа бир кореялик компания — MecaTech Systems томонидан етказиб берилади.

Перископ камерани синовдан ўтказиш қурилмаси

 

Ушбу қурилмалар таъминотчи компания камера линзаларини Samsung'га етказиш беришни бошлашидан олдин аппарат таъминотининг якуний синовларини ўтказиш учун ишлатилади. MecaTech смартфон камералари билан бир қаторда персикоп камера ва ToF модуллар ишлаб чиқаради.

Миш-мишларга қараганда, Samsung ўзининг навбатдаги флагманида ўртача фокус узунли (масалан, 3х зум) эмас, балки 5х оптик зум бўлишига қарор қилган. Флагманнинг асосий камераси эса Samsung Electro-Mechanics томонидан яратилган модул ичидаги 108 мегапикселли датчик бўлиши айтилмоқда. 

Яна бир норасмий хабарга кўра, Galaxy S11'да спектометр ҳам бўлади. Бу эса смартфон билан объектларнинг кимёвий тузилишини таҳлил қилиш; овқат калорияси, маълум бир ичимликка қанча миқдорда алкоголь қўшилганини аниқлаш имкони мавжуд бўлади деганидир. Пульс сенсори каби ушбу технология смартфон воситасида саломатликни кузатиб боришда катта қадам бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S11 камераси неча мегапикселли бўлади?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!