«Тез ёрдам»га энди мобил иловадан мурожаат йўллаш мумкин бўлади

  •   DiMaX
  •  1095
  •  09.11.2019 17:57

«Тез ёрдам»га энди мобил иловадан мурожаат йўллаш мумкин бўлади

Жорий йилнинг якунига қадар пойтахтимиз «Тез тиббий ёрдам»и 141 дона «Форд» русумли реанимобилга эга бўлади. Улардан 9 таси ҳозирги кунда пойтахтга етказиб бўлинди, деб ёзади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон мактабларида кузатув камераларини Хитой компаниялари ўрнатади

Реанимобилларнинг ҳар бири замонавий тиббиёт ускуналари билан таъминланган. Шунингдек, уларда кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, тиббиёт ходимлари улар орқали ўта оғир ҳолатдаги беморларга ёрдам бериш учун бошқа шифокорлардан тезкорлик билан маслаҳат олиш имкониятига эга бўлади.

155 миллион долларлик лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида мавжуд бўлган тез ёрдам транспорт авто заҳирасини янгилаш режалаштирилган. Ҳозирги кунда Huawei компанияси билан маблағларни жалб қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Янгиликлар бу билан чекланмайди. Беморлар учун мобил илова ҳам ишлаб чиқилиши кутилмоқда. У орқали бемор бевосита ўз телефони ёки смартфонидан тез ёрдамга мурожаат жўнатиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам станцияси фаолиятини таъминлайдиган автоматлаштирилган бошқарув тизими синов тариқасида жорий этилмоқда. Ушбу тизимнинг кўплаб вазифаларидан бири беморлардан тушган мурожаатларни рўйхатга олишдан иборат.

Ҳозирги кунда ушбу тизимдан фойдаланадиган ишчиларни ўқитиш ишлари олиб борилмоқда. 1 декабрдан бошлаб мазкур тизим тўлиқ ишга тушиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда виртуал «дуохона» очилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!