Тезкор интернет улашувчи Starlink сунъий йўлдошлари кимга халақит беряпти?

  •   DiMaX
  •  1217
  •  23.01.2021 14:18

Тезкор интернет улашувчи Starlink сунъий йўлдошлари кимга халақит беряпти?

Илон Маскка қарашли SpaceX компаниясининг Starlink лойиҳаси ҳақида илгари ҳам хабарлар берганмиз. Бу – орбитадан туриб Ерга интернет хизматини узатувчи сунъий йўлдошлар тармоғидир.

ЎҚИНГ: Business Insider: Starlink'нинг интернети ёмон об-ҳаво шароитида ҳам тезкор интернетни таъминлаб беради

Астрофизик Итан Сигел Starlink сунъий йўлдошлари тадқиқотларга халақит бераётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, улар сабабли телескоплардаги тасвирлар чаплашиб кетмоқда, деб ёзади Kun.uz.

Ҳозирда орбитага Starlink ва OneWeb сунъий йўлдошлари жойлаштирилмоқда, тез орада улар қаторига Amazon компаниясининг Kuiper сунъий йўлдошлари ҳам қўшилади.

Олимларнинг таъкидлашларича, улар Starlink сунъий йўлдошларининг халақит беришига 2019 йилдаёқ дуч келишган.

Астрофизиклар сунъий йўлдошларни ишлаб чиқишда ҳисобга олиниши керак бўлган тавсияларни беришган. Унга кўра, сунъий йўлдош орбитаси баландлиги 550-600 километрдан ошмаслиги лозим.

Мутахассислар Starlink сунъий йўлдошларини ажратиб олиш мумкинлигини, аммо OneWeb қурилмаларида муаммо кўпроқ пайдо бўлишини қайд этишди. Унинг сунъий йўлдошлари 1,2 минг километр баландликда жойлашган.

SpaceX компанияси орбитага 12 минг дона сунъий йўлдош учиришни режалаштирган. Компания сунъий йўлдошларни орбитага 2019 йил май ойидан чиқаришни бошлаган.

ЎҚИНГ: Илон Маск хурсанд: Starlink интернети энди ўз кучини кўрсатди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!