ТЕЗКОР ХАБАР: Ucell Ўзбекистонда илк 5G тармоғини ҳамда метрода уяли алоқани ишга туширяпти!

  •   DiMaX
  •  2623
  •  25.09.2019 11:00

ТЕЗКОР ХАБАР: Ucell Ўзбекистонда илк 5G тармоғини ҳамда метрода уяли алоқани ишга туширяпти!

Бугун – 2019 йилнинг 25 сентябрь санаси юртимиз тарихида қоладиган сана бўляпти. Зеро, Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор тижорий 5G тармоғини ишга туширмоқда!

ЎҚИНГ: ХУШХАБАР: Ucell аллақачон Ўзбекистонда 5G тармоғини синовдан ўтказди! (+«жонли» видео)

Компания бу ҳақда Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасидаги асосий тадбир – ICT EXPO 2019 кўргазмасининг биринчи куни ўз стендида эълон қилади. Айни дақиқаларда (соат 11.00 га яқин) у ердаги Ucell стендида унинг намойишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Кўргазма иштирокчилари шу ернинг ўзидаёқ Ucell компанияси томонидан энг янги – бешинчи авлод уяли алоқа тармоғининг ишга туширилишига гувоҳ бўлишади. Бу нафақат Ўзбекистонда, балки МДҲ мамлакатлари орасида ҳам илк 5G-тармоқлардан бири бўляпти.

Бугина эмас, Ucell компанияси томонидан Метротелеком билан ҳамкорликда метрода ҳам уяли алоқа ишга тушириляпти! Бу икки жараён бевосита ICT EXPO 2019 иштирокчиларининг кўзи олдида амалга оширилади.

Шу муносабат билан кўргазмадаги Ucell стендида энг йирик IT-гигантларнинг ходимлари ўз маърузалари билан чиқиш қилиб, 5G тармоғининг афзалликлари ҳақида сўз юритишлари кутилмоқда.

ICT EXPO 2019 кўргазмаси ҳали давом этмоқда, воқеалар ривожини Terabayt.uz билан бирга кузатинг.

ЎҚИНГ: Алишер Усмонов компанияси Ўзбекистондаги йирик уяли алоқа операторини сотиб оляпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.