Тезкор хотира – RAM ва уни танлаш ҳақида қимматли маслаҳатлар 

Тезкор хотира – RAM ва уни танлаш ҳақида қимматли маслаҳатлар 

Катта ҳажмдаги маълумотларга бўлган эҳтиёж компьютердан бу маълумотларни тезкорлик билан ўқишни талаб қилади. Бунинг учун эса RAM ( Random Access Memory), яъни бош тезкор хотира қурилмасининг имконияти ҳам кенг бўлиши керак.

Компьютерга бирор дастур юкланганида, интернет саҳифаси очилганида дастлаб тезкор хотирага ёзилиб, у ердан ишга тушади. Мисол учун, сиз бирор интернет саҳифасини 1 марта очсангиз ва уни ёпиб, компьютерни ўчирмасдан иккинчи маротаба яна очсангиз, компьютерда бир хил саҳифа иккинчи мартада тезроқ очилади. Боиси Тезкор хотира қурилмасида сақланадиган маълумотлар компьютер электр манбаидан узилганда ёки бу хотира маълумотга тўлганида ўчиб кетади.

Янги тезкор хотира тизимлари

Айниқса бугунги ранг-тасвир ва ҳаракатга бой ўйинлар оператив хотиранинг каттароқ бўлишини талаб қилади. Агар оператив хотира талаб даражасида бўлмаса, иловаларнинг очилиш жараёни секинлашади. Ҳозир биргалашиб сизнинг компьютерингизга қандай турдаги тезкор хотира зарурлиги, DDR3 ва DDR4 каби янги тезкор хотира тизимлари билан танишамиз.

2005 йилдан 2009 йилгача компьютерлар DDR2 тизимидаги тезкор хотирага эга бўлишган. Бугун эса аксарият қурилмаларда DDR3 тизимидаги RAM’дан фойдаланилади. 2007 йилда тақдим қилинган DDR3 замонавий, янги оператив хотира тури ҳисобланади. Максимал ишлаш частотаси 1800 МГЦ гача.

Оператив хотира частотаси компьютернинг ишлаш тезлигини аниқлаб беради. Частота бу – вақт бирлигидаги жараёндир. Мисол учун, 600 мегагерц (МГЦ) частотали оператив хотира 100 МБ маълумотни 10 сонияда юкласа, 1000 МГЦ оператив хотира бу жараённи 5 секундда амалга оширади.

Сизга қанча ахборот ҳажмига эга оператив хотира зарурлигини компьютердан нима мақсадда фойдаланишингизга қараб аниқлаш мумкин. Сўнгги йилларда ишлаб чиқарувчилар ноутбук қурилмаларида фойдаланувчи томонидан янгилаш мумкин бўлган тезкор хотира тизимларини яратмоқдалар.

Apple’нинг MacBook Air ноутбукининг RAM тизими 4 ГБ. Бироқ Dell, HP каби ишлаб чиқарувчилар камида 8 ГБ тизимда ишлайдиган тезкор хотирали қурилмаларни таклиф қилмоқдалар.

Ноутбукларда 2 ГБ.дан 16 ГБ.гача тезкор хотира бўлади, баъзида 32 гигабайтли ноутбуклар ҳам учрайди. Оператив хотираси 8  гигабайтдан юқори ноутбуклар фақатгина видеолар билан ишлайдиган ёки ўта замонавий ўйинларни ўйнайдиганлар учунгина керак бўлади. Хотираси 4 гигабайтдан паст ноутбукларни эса ҳеч кимга тавсия қилмаймиз. Энг яхши вариант 4 ГБ оператив хотирага эга ноутбук ҳисобланади, лекин замонавий ўйинларни ўйнаш ниятида бўлсангиз, камида 8 ГБ хотирали ноутбукни танланг.

1990-2000 йилларда Photoshop иловасини ўрнатиш учун зарур RAM тизими 2MБдан 64MБгача, яъни 10 йилда 32 баробарга ўсган бўлса, кейинги 10 йилликда, яъни 2016 йилга келиб бу дастурни камида 16 ГБ тезкор хотирага эга қурилмаларга ўрнатиш мумкин.

Бугунги деярли барча дастур-иловалар учун 4 ГБ тезкор хотира ҳажми кифоя қилади. 16 ГБ тезкор хотира эса келажак учун жуда қулай технология. Бу видео ва аудио таҳрири учун айни муддао.

 DDR3 ёки DDR4?

Айни вақтда тезкор хотиранинг DDR3 тизимлари ҳам сотилмоқда. Аммо унинг кейинги авлоди – DDR4 тизими ҳам аллақачон оммалашишга улгурди. Агар DDR3 тизимидан фойдаланишни талаб этадиган бирор сабабингиз бўлмаса, сизга биратўла DDR4 хотира тизимига эга қурилмани харид қилишни тавсия қиламиз. Ундан кейинги ўн йилликда бемалол фойдаланишингиз мумкин.

Каттароқ RAM тизими видео ўйинларни ҳам сифатли ўйнаш кафолатини бермайди. RAM қурилма таркибидаги бошқа тизимлардан келиб чиқиб, баъзида тизим фаолиятини оширади.

Компьютер сизга график тасвирлар, телевидение ёки фильм кўриш, ўйин ўйнаш, CAD/CAM иловаларидан фойдаланиш учун керак бўлса, сизга катта ҳажмли RAM керак. Хат, ёзиш, операцион тизим иловаларидан фойдланиш, веб-сайтларга кириб туриш учун эса кичик ҳажм ҳам етарли бўлади.

64 бит хотира ҳажмига эга Windows 7 талқинини хотираси 2 ГБ дан кам бўлган тизимга ўрнатиб бўлмайди. Бу 2 ГБ маълумот ҳажми камлик қилади дегани эмас. Бу тизимда сиз бир вақтнинг ўзида аудио тинглаб, интернетдан фойдаланиб, Word ҳужжатларни таҳрир қила олмайсиз.

Windows операцион тизими доимо ярим бўш тезкор хотирани ёқтиради. Шунда керакли иловалар зудлик билан очилади. Аслида бу каби операцион тизимларнинг муҳим таркибий қисмлари тезкор хотиранинг анча-мунча ҳудудини эгаллаб олади.

Агар сиз замонавий қидирув тизимлари орқали бир вақтнинг ўзида кўплаб ахборот манбааларини излаб, аксарият вақтингизни интернетда саҳифаларнинг юкланиши кутиб ўтказишни истамасингз, унда камида 4 ГБ тезкор хотирага муҳтожсиз.

Видео, аудио ва фото таҳрир, графикага бой ўйинлар ўйнаш истагида бўлсангиз, 4 ГБ тизимидаги оператив хотира энг маъқули. Аммо юқори пикселли тасвир, 3D моделидаги тасвирлар таҳрири учун бу ҳажм кичкиналик қилиш ҳам мумкин.

Тезкор хотирани танлаш

Windows Vista / Windows 7 32-бит учун 2-4 ГБ, Windows Vista / Windows 7 64-бит учун 6-16 ГБ, Windows 8 32-бит учун 2-4 ГБ, Windows 8 64-бит учун 6-16 ГБ, Ubuntu, Mint, ёки X-Server’ли бошқа Linux 32-бит учун 1-4 ГБ, Ubuntu, Mint, ёки X-Server’ли бошқа Linux 64-бит 4-16 ГБ ҳажмга эга тезкор хотира керак.

Текор хотирани танлашда унинг частота тезлигини ҳам инобатга олиш керак. 1600 частотали DDR3 ёки 2133 частотали DDR4 тезкор хотира тизимлари бугунги ишлаб чиқарувчиларнинг “асосий плата”ларига мувофиқ келади.

Агар сиз 800 МГЦ да ишлайдиган  DDR2 оператив хотирасини 533 частотали платага уласангиз ҳам оператив хотира тезлиги ошмайди ва 533 частотада ишлайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!