Тезликка муҳтожлар учун: NFC Unbound тақдим қилинди

Тезликка муҳтожлар учун: NFC Unbound тақдим қилинди

Electronic Arts ўзининг навбатдаги Need for Speed ўйини, Unbound трейлерини чиқарди.

Трейлерда таниқли репер, A$AP Rocky, ҳам мусиқа эгаси, ҳам ўйин қаҳрамони сифатида тасвирланган бўлиб, ўйин бошқа NFS ўйинларидан ноодатий мултфилм стилидаги кўриниши билан ажралиб туради. Кўча пойгаларига асосланган ушбу ўйинда сиз оилавий дўкондан ўғирлаб кетилган машинани қайтариб олиш учун бошланғич ўйинчидан энг яхши пойгачи даражасига чиқишингиз керак.

Need for Speed: Unbound ўйини Criterion томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, уни сиз 2 декабрдан бошлаб PlayStation 5, Xbox Series Х|S консолларида, компютерда эса EA дастури, Origin, Steam ёки Epic Game Store орқали 69,99 долларга сотиб олиб ўйнашингиз мумкин бўлади. Хоҳловчилар ҳозирданоқ ўйинга олдиндан буюртма беришлари ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Tesla'нинг Semi юк ташувчи машиналари катта йўлга чиқмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!