«Teznet business» тариф режаларида ҳам интернет тезлиги 50 фоизгача ошириляпти!

  •   DiMaX
  •  2580
  •  31.07.2019 16:45

«Teznet business» тариф режаларида ҳам интернет тезлиги 50 фоизгача ошириляпти!

Uzonline интернет-провайдери 2019 йил 1 августдан эътиборан «Teznet business» тариф режаларига ўзгартиришлар киритади. Бу хусусда «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси ўз расмий сайти орқали хабар берган.

 ЎҚИНГ: Яна иккита тариф режасида интернет тезлиги 150 фоизга ошди!

Ушбу сериядаги барча тариф режаларида абонент тўлови ўзгартирилмаган ҳолда интернетдан фойдаланиш тезлиги 50% гача оширилади.

Мисол учун, «Teznet business-1» тариф режасида тезлик 3 Мбит/с.гача оширилади, аввал бу кўрсаткич 2 Мбит/с.ни ташкил этар эди. «Teznet business-2» ТРда эса 4 Мбит/с.дан 6 Мбит/с.гача ва «Teznet business-7» ТРда эса тезлик 40 Мбит/с.дан 50 Мбит/с.гача оширилади.

«Ўзбектелеком» АК тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш ва уларнинг нархини пасайтириш бўйича мунтазам равишда иш олиб бормоқда, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» янги тарифларни тақдим этди. Нархлар ошдими ёки тушди?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!