The Bard’s Tale 4: PC учун тақдимот санаси белгиланди

  •   Saroy
  •  551
  •  13.07.2018 11:44

The Bard’s Tale 4: PC учун тақдимот санаси белгиланди

The Bard’s Tale 4 ҳали ҳам бета-тест жараёнини бошдан кечираётганига қарамай,  PC учун тақдимот санаси  белгиланди.

The Bard’s Tale сериясининг тўртинчи қисми  2018 йил 18 сентябрда компьютерларга чиқади. Кейинроқ эса ўйин Xbox One ва PlayStation 4 учун янги версияга эга бўлади. Мазкур лойиҳа устида inXile дастурчилари ишламоқда. Улар  Wasteland 2 ва Tormentни ҳам яратгандилар. Дастурчилар The Bard’s Tale 4 лойиҳасини амалга ошириш учун  Kickstarter’да 1,5 миллион доллар тўплашди.

The Bard’s Tale 4 — партияли ўйин бўлиб, унинг бош қаҳрамони ҳам бор. Воқеалар  Кайд (Caith) шаҳрида кечади. Бош қаҳрамон олти кишилик жамоа йиғади ва ер остига тушиб кетади ҳамда бошқотирмаларни ечиб боради. Жанг тизими ҳар қадамда ўзгариб боради ва ўйинда жамоа аъзоларини тўғри жойлаштириш кўп нарсани ҳал этади. Сюжет учун масъул Натан Лонг, у бир вақтлар Wasteland 2 учун ҳам кечадиган воқеаларни яратганди.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!