The Division ўйинини 8 сентябргача олиб қўйинг ва бир умр бепул ўйнанг!

  •   DiMaX
  •  1129
  •  03.09.2020 17:32

The Division ўйинини 8 сентябргача олиб қўйинг ва бир умр бепул ўйнанг!

Epic Games ўзининг онлайн дўконида иккита – Hitman ва Shadowrun ўйинларини бугун – 3 сентябрь кечқурунгача бепул тарқатмоқда. Мазкур анъанани давом эттириб, Ubisoft ҳам қизиқарли ўйинлардан бирини текинга улаша бошлади.

ЎҚИНГ: Машҳур стратегия ўйини iPhone ва Android-смартфонларга чиқяпти: видеоси ва қўлловчи моделлар рўйхати

Мазкур компания компьютерлар учун ишлаб чиқилган The Division ўйинини бепул олиб қўйиш имконини тақдим этяпти. Унинг сюжети эпидемия оқибатлари ҳақида ҳикоя қилади: телба олим инсониятнинг барча қўрқинчли вирусларини бирлаштириб, ҳамма ёққа тарқатиб юборган. Натижада одамлар қирила бошлаган, ҳамма ёқ ағдар-тўнтар бўлиб кетган, кўчаларда жиноятчилар билганини қилиб юрибди. Геймер бу ўйинда махсус агент ролида ўйнаб, уларга қарши турли қуроллар воситасида жанг олиб боради.

The Division ўйинини мана бу ҳавола орқали Ubisoft расмий сайтидан олиб қўйиш мумкин. Уни 8 сентябргача Uplay кутубхонангизга қўшиб қўйсангиз, кейин исталган пайт бепул ўйнайверасиз.

ЎҚИНГ: Fortnite, Minecraft, PUBG, Dota 2 ва бошқа ўйинлар бир соатда қанча мегабайтингизни «еб қўяди»?