The Everlast Notebook – чексиз фойдаланиш мумкин бўлган блокнот

The Everlast Notebook – чексиз фойдаланиш мумкин бўлган блокнот

Смартфон ва ноутбукларнинг кенг тарқалганига қарамай, ҳали ҳам кўпчилик одамлар қайдларни ёзиш ёки бирор эскизни чизиш учун оддий блокнот ва ручкага мурожаат қиладилар. Бироқ ушбу жараёнда блокнотдаги саҳифа қоғозларининг тугаб қолиши энг асосий камчилик бўлиб, фойдаланувчи ҳар гал янги блокнотни харид қилишига тўғри келади.

Юқоридаги камчиликларни ҳисобга олган ҳолда, мутахассислар чексиз фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган The Everlast Notebook номли блокнотни яратдилар, деб ёзмоқда 4PDA. The Everlast Notebook блокноти ilot Frixion ручкалари ёрдамида ишлайди. Унинг саҳифалари яримсинтетик қоғоздан тайёрланган бўлиб,ёзилган қайдларни кейинчалик сув билан тозалаш мумкин.

Rocketbook иловаси ёрдамида блокнотда ёзилган қайдларни рақамли форматга ўгирса бўлади. Шунингдек, иловани рақамли форматга ўгирилган қайдларни онлайн хотирага сақлайдиган қилиб созлаш мумкин.

Блокнотнинг ўлчамлари 8х11 дюйм, 32-34 та саҳифаси бор, нархи 34 доллар.