The Game Awards 2019’да кўрсатилган 31 та энг қизиқ видео

  •   DiMaX
  •  514
  •  13.12.2019 16:00

The Game Awards 2019’да кўрсатилган 31 та энг қизиқ видео

Лос-Анжелес шаҳрида 13 декабрь куни йиллик The Game Awards соврини тақдимоти бўлиб ўтди. Бу соврин видеоўйинлар оламидаги ўзига хос «Оскар» ҳисобланади.

ЎҚИНГ: The Game Awards 2019 – энг зўр ўйинлар мукофотига қайсилар номзод?

Ушбу маросим доирасида, шунингдек, турли ишлаб чиқувчилар ўзларининг янги трейлерларини намойиш этишди ва янги маҳсулотларининг анонсини беришди. Қуйида шулардан энг қизиқларининг видеоларини келтирмоқдамиз.

Xbox Series X

Microsoft ўзининг кейинги авлод ўйин консоли ташқи кўринишини намойиш қилди. Бу қурилмани горизонтал ёки вертикал ҳолатда ҳам ишлатавериш мумкин бўлади:

Marvel Ultimate Alliance 3 учун DLC Rise of the Phoenix

Ушбу тўлдириш 23 декабрда чиқади.

Maneater

Бу ўйин компьютерлар, PS4 ва Xbox One учун 22 майда тақдим этилади.

Humankind

Ўйин жараёни намойиш этилган трейлер:

Nintendo Switch учун No More Heroes III

Бу ўйин ҳам келаси йилда чиқади.

Final Fantasy VII

Римейк PlayStation 4 учун 3 мартда тақдим этилади.

Control учун DLC «The Foundations»

Ушбу қўшимча 26 март куни дунё юзини кўради.

Senuas Saga: Hellblade 2

Ninja Theory студиясининг ушбу ўйини давоми Xbox Series X учун чиқяпти.

Godfall

Counterplay Games студиясининг бу ўйини PlayStation 5 бошланғич линейкасига чиқади, шунингдек, компьютерларга Epic Games Store дўконидан олиш мумкин бўлади.

MTG Arena «Theros: Beyond Death»

Картали ўйин учун тўлдириш 16 январда намойиш этилади.

Warframe: Empyrean

Бир неча иштирокчи ўйнайдиган ушбу экшен учун тўлдириш тез орада консолларга чиқади.

Prologue

PUBG ижодкоридан янги ўйин, тафсилотлари ҳозирча сир тутилмоқда.

Fortnite’да «юлдузлар жанги»

14 декабрда бошланадиган тадбир анонси.

Sons of the Forest

Endnight Games студияси тақдим этган The forest қўрқинчли ўйинининг давоми.

Ruined King

League of Legends олами бўйича қадамма-қадам RPG ўйини, компьютерлар ва консолларга чиқади.

Dark Alliance

Tuque Games студиясининг Dungeons & Dragons оламига мансуб ўйиннинг илк трейлери. 2020 йилнинг кузида намойиш этилиб, компьютерлар ва ўйин приставкаларига чиқарилади.

Apex Legends «Mirage’s Holo-Day Bash»

Titanfall ишлаб чиқувчиларидан “шоҳона жанг”нинг қишки тадбири анонси.

Ultimate Rivals: The Rink

Apple Arcade сервиси учун янги ўйин трейлери.

Ori and the Will of the Wisps

Бу ўйин 11 мартда тақдим этилади.

Weird West

Dishonored ва Prey ижодкорларининг янги ўйини, уни Devolver Digital тарқатади.

Magic: Legends

Magic The Gathering оламига мансуб MMO-ўйин анонси.

Ghost of Tsushima

2020 йилнинг ёзида тақдим этиладиган ўйин трейлери.

Gears Tactics

Gears of War оламидаги тактика ўйини анонси. Унинг релизи 2020 йил 28 апрелга белгиланган.

Naraka Bladepoint

Бир неча фойдаланувчи иштирокида ўйналувчи мазкур экшен компьютерларга келгуси йил чиқади.

Nine to Five

Redhill Games студиясининг тактик экшен ўйини, компьютерларга 2020 йили тақдим этилади.

New World

Amazon Game Studios тақдим этган MMO-ўйин, Steam’да унга олдиндан буюртма олиш бошланган.

CONV/RGENCE

League of Legends дунёсидаги экшен-платформер.

Surgeon Simulator 2

Бу ўйинни ҳам кейинги йилда кўрамиз.

The Wolf Among Us 2

The Elder Scrolls Online: Elsweyr

17 январь куни тақдим этиладиган тўлдиришнинг трейлери

Fast & Furios Crossroads

Project CARS томонидан «Форсаж» фильмлари асосида ишланган ўйин, 2020 йил май ойида.

Хўш, булар орасида сиз қизиққан ўйинлар ҳам борми? Янгиликларни биз билан кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Ўн йилликнинг энг зўр ўйинлари иккита рейтингда!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!