The Game Awards 2020 финалистлари: йилнинг энг зўр ўйини қайси бўлади?

  •   DiMaX
  •  642
  •  21.11.2020 12:00

The Game Awards 2020 финалистлари: йилнинг энг зўр ўйини қайси бўлади?

Йилнинг якуни яқинлашиб, турли соҳалар бўйича энг яхшилари эътироф этиладиган паллага ҳам вақт оз қолди. Шу жумладан, кибер-ўйинлар индустриясида ҳам йилнинг энг зўрлари бўлишга номзодлар эълон қилинди.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар геймерларга ёқмайди: ўйин, интернет ва видео учун энг зўр смартфонлар (учта рейтинг)

Бу йил еттинчи бор ўтказилаётган The Game Awards 2020 тақдирлаш маросими ташкилотчилари аллақачон номзодлар рўйхатини эълон қилишди. Унга кўра, «Йилнинг энг зўр ўйини» бўлишга қуйидагилар даъвогарлик қилишмоқда:

  1. Animal Crossing: New Horizons
  2. DOOM Eternal
  3. Final Fantasy VII Remake
  4. Ghost of Tsushima
  5. Hades
  6. The Last of Us Part II

Умуман, жами 30 та номинация бўйича ғолибликка номзод ўйинлар маълум, бироқ рўйхат анча катта бўлгани боис биз барчасини келтириб ўтирмадик. Улар билан батафсил танишиш учун ушбу ҳавола орқали The Game Awards расмий Twitter-саҳифасига ўтишингиз мумкин.

Айтиш керакки, булар орасида The Last of Us Part II ўйини нақ ўнта йўналиш бўйича биринчиликка даъвогарлиги билан рекордчи бўлиб турибди. Hades ўйини саккизта, Ghost of Tsushima эса еттита номинацияда ғолиблик учун курашади.

The Game Awards 2020 тадбири 10 декабрда бўлиб ўтади, янгиликларимизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Бир умр бепул ўйнаш учун бу икки ўйинни 26 ноябргача олиб қўйишга улгуринг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!