The Game Awards маросимида иккита соҳибжамол жангчи ҳам иштирок этади

  •   DiMaX
  •  845
  •  04.12.2020 12:44

The Game Awards маросимида иккита соҳибжамол жангчи ҳам иштирок этади

Бу йил еттинчи бор ўтказилаётган The Game Awards 2020 тақдирлаш маросими номзодлар рўйхатини яқинда эълон қилган эдик. Унинг ташкилотчилари оммабоп ўйинлар ва фильмлар қаҳрамонлари бўлган икки актрисани ҳам тантанага таклиф этишибди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп ўйин Google Play’га ҳам чиқди – энди бемалол олиб ўйнанг! (+видео)

Улардан бири «Мўъжиза-аёл» ўйини ва шу номдаги кино бош қаҳрамони Галь Гадот бўлса, иккинчиси геймерларга «Капитан Марвел» орқали таниш бўлган Бри Ларсон ҳисобланади. Улар ўйин индустриясидаги тантанали тақдирлаш маросимида гўёки DC ҳамда Marvel лагерларининг вакилалари сифатида қатнашадилар.

Актрисалар экранлаштирилаётган Uncharted’да бош роль ижрочиси бўлган Том Холландга шериклик қилишади. Мазкур артист ушбу шоуда номинациялардан бирини тақдим этади.

The Game Awards 2020 тадбири 11 декабрь куни, Тошкент вақти билан 05:00 да бошланади.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг зўр Android-ўйинлари (Google Play талқини)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!