«This is Sparta!»: Assassin’s Creed туркумидаги навбатдаги ўйин эълон қилинди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1051
  •  02.06.2018 12:27

«This is Sparta!»: Assassin’s Creed туркумидаги навбатдаги ўйин эълон қилинди (+видео)

Компьютер ўйинлари ҳозирда жуда ривожланган, уларни дунё бўйлаб миллионлаб кишилар ўйнашади. Шу билан бирга, смартфонларда ўйналадиган, турли ижтимоий тармоқлар ва ҳатто мессенжерларга мослаштирилган ўйинлар ҳам кенг оммалашмоқда.

ЎҚИНГ: Афсонанинг қайтиши: бепул Pokemon Quest ўйини дунёни забт этишга тайёр! (+видео)

Ubisoft компанияси машҳур Assassin's Creed туркумига мансуб навбатдаги ўйиннинг анонсини берди. Яъни, ўйин ишлаб чиқувчиларининг Twitter’даги расмий аккаунти орқали кичкина видеоролик тарзидаги тизер эълон қилинди. Унга кўра, янги ўйин «Assassin's Creed Odyssey» деб номланмоқда.

Ушбу видеоравҳада машҳур «This is Sparta!» услубида душманни жарликка улоқтириш саҳнаси кўрсатилган, логотип акс эттирилган ва ўйин номи маълум қилинган. Мана, уни бирга томоша қиламиз:

Assassin's Creed Odyssey ўйинининг тафсилотлари жорий йилнинг 13–15 июнь кунлари Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Electronic Entertainment Expo (E3 2018) кўргазмасида маълум қилинади. Ubisoft тақдимоти эса E3 2018 кўргазмасидан икки кун олдин – 11 июнда бошланиши айтилмоқда.

Таҳлилчиларнинг тахминларига кўра, Assassin's Creed Odyssey ўйини сюжети Қадимги Юнонистон ҳудудларида бўлиб ўтади. Унда геймерлар иккита персонаждан бирини танлаб, унинг ролида ўйнашлари мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Браузер орқали ўйналадиган ўйинлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.