Thunderbird FF1 тақдим этилди - янги бренднинг биринчи смартфони

Thunderbird FF1 тақдим этилди - янги бренднинг биринчи смартфони

TCL компанияси янги Thunderbird бренди остида смартфонлар ишлаб чиқаришни бошлади. Ушбу бренддаги биринчи смартфон Thunderbird FF1 бўлиб, у 10 сентябрдан сотувга чиқади. Қурилманинг 8/128ГБ, 8/256ГБ хотира турлари бўлиб, унинг 8/128ГБ версияси 385 доллар, 8/256ГБ версияси эса 430 долларни ташкил қилади.

Thunderbird FF1 6,67 дюймли дисплейга эга бўлиб, ушбу дисплей 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб -қувватлайди. Дисплейнинг юқори чап томонида иккита селфи камера жойлашган

Смартфон 4,300 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, уни 66 ваттда қувватлаш мумкин. 100% қувватланиш учун қурилма 40 дақиқа вақт сарфлайди.

Смартфонга 64МП асосий камера ҳамда у билан бирга ишловчи ультракенг ва макро камералар ҳам ўрнатилган. Қурилма MediaTek Dimensity 900 чипида ишлайди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M32 5G тақдим қилинди: Dimensity 720 ва 48МП тўртта камера

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!